ИҚЛИМ МАЪЛУМОТИ
TERMIZ TERTU.UZ
МУРОЖААТ ҚИЛИНГ
ОВОЗ БEРИНГ

Сайтга нима учун ташриф буюрасиз?



Туман статистика бўлими томонидан берилган маълумотларга кўра жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига Сурхондарё вилоятида жами 3414,3 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилишига эришилди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 104,1 % ни ташкил этди. 

Жумладан, Термиз туманида фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари томонидан 123,0 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилишига эришилди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 104,5 % ни ташкил этди.

Жорий йил 1 октябрь ҳолатига туманда жами 254 та саноат корхоналари фаолият юритмоқда. Саноат корхоналарининг 1 таси йирик, 12 та кичик ва 241 таси микрокорхоналар ҳисобланади.