ИҚЛИМ МАЪЛУМОТИ
TERMIZ TERTU.UZ
МУРОЖААТ ҚИЛИНГ
ОВОЗ БEРИНГ

Сайтга нима учун ташриф буюрасиз?


Президентимизнинг 2020 йил 30 октябрда "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони қабул қилинди.

Фармон билан республикада аҳоли ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда — юриш, югуриш, мини-футбол, велоспорт, бадминтон, стритбол, «Workоut» (маҳалла ва кўча фитнеси) спортнинг устувор турлари этиб белгиланган.


Шу мақсадда Термиз туманида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни ривожлантириш мақсадида спорт мусобақалари, "Бир кунда беш минг қадам" акцияси ва бошқа тадбирлар ўтказилмоқда.

Туманимиз фуқароларидан ўз соғлиқларига эътибор беришларини, кунлик бадантарбия билан шуғулланиб, соғлом овқатланиш маданиятига риоя қилишларини сўраб қоламиз.