ИҚЛИМ МАЪЛУМОТИ
TERMIZ TERTU.UZ
МУРОЖААТ ҚИЛИНГ
ОВОЗ БEРИНГ

Сайтга нима учун ташриф буюрасиз?


Аёллар бандлиги – оила фаровонлиги: Термиз туманида аёллар бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ўтказилди

Туман ҳокимлиги, туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими, Халқ демократик партияси туман Кенгаши, туман Ички ишлар бўлими ҳамда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда “Аёллар бандлиги - оила фаровонлиги” номли аёллар меҳнат ярмаркаси ўтказилди.


Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида ўтказилган ярмаркада тумандаги ташкилот ва муассасалар ҳамда хусусий корхоналар ўзларининг бўш иш ўринлари билан иштирок этишди.

Ярмакада икки юзга яқин аёллар ва ёшлар иштирок этишди. Йигирма нафар аёлга ўзлари танлаган иш ўринларида фаолиятларини бошлаш учун йўлланмалар расмийлаштириб берилди.

Шунингдек тадбир давомида сайёр қабул ҳам ўтказилиб, аёллар ва ёшларнинг муаммо ва таклифлари 3-Сектор раҳбари ва бошқа масъуллар томонидан тингланди. Мурожаатлар тегишлилиги бўйича масъулларга йўналтирилди.