ИҚЛИМ МАЪЛУМОТИ
TERMIZ TERTU.UZ
МУРОЖААТ ҚИЛИНГ
ОВОЗ БEРИНГ

Сайтга нима учун ташриф буюрасиз?



Термиз туманида лойиҳа қуввати 4,5 млн.кв.м гилам ва гилам маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда

📍 Термиз тумани “Ат-Термизий” маҳалласида “Termez National Carpets” МЧЖ томонидан гилам ва гилам маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси қурилмоқда.

💵 Лойиҳанинг умумий қиймати 195,08 млрд. сўм бўлиб, 15,4 млн. доллар хорижий кредит линияси ҳамда 38,0 млрд. сўм ташаббускорнинг ўз маблағлари жалб қилинган.

📜 Лойиҳани тўлиқ ишга туширилиши ҳисобига йилига 4,5 млн. кв. м гилам ва гилам маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

👷 Лойиҳани ишга тушириш ҳисобига 250 та доимий иш ўринлари яратилади.

📅 Лойиҳа 2020-2021 йилларда босқичма-босқич амалга оширилади.

🛫 Йилига 15,3 млн. долларлик ёки ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 45 фоизи чет давлатларга экспорт қилинади.
Жумладан: 
Россия
Афғонистон
Қозоғистон
Тожикистон
Қирғизистон каби давлатларга гилам ва гилам маҳсулотлари етказиб бериш режалаштирилган.