ИҚЛИМ МАЪЛУМОТИ
TERMIZ TERTU.UZ
МУРОЖААТ ҚИЛИНГ
ОВОЗ БEРИНГ

Сайтга нима учун ташриф буюрасиз?


“Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш”. Термиз туманида маънавий-маърифий тадбирлари бошланди

Термиз туманидаги 5-сонли умумтаълим мактабида “Қаҳрамон” маҳалласи аҳолиси учун ташкил этилган тадбирда туманнинг таниқли шоирлари, фаол нуронийлари, санъаткорлар, иқтидорли йигит-қизлар иштирок этди.

Тадбир доирасида ташкил этилган “Қаҳрамон” маҳалласи ҳунармандлари ва ўқувчиларнинг ижод намуналари кўргазмасида туман ҳокими Ш.Уринов иштирок этиб, ҳунармандчилик ва қўл меҳнати намуналари билан танишди ҳамда иқтидорли ўқувчи-ёшлар билан суҳбатлашди.


Шундан сўнг тадбирнинг бадиий қисми бошланиб, тадбир давомида сўзга чиққан, шоир, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Нарзулла Сўфиев ва бошқалар мамлакатимизда сўнгги йилларда юз бераётган ўзгаришлар, Ватанимиз шон-шуҳратини дунёга кенг тараннум этишда муҳим омил бўлаётганини алоҳида таъкидлади.

Кейинги йилларда туманда амалга оширилган ишлар, янгидан қурилган ижтимоий соҳа объектлари, ишга туширилаётган саноат корхоналари туман аҳолиси учун қулайликлар яратиб, фуқароларнинг яшаш шароитларини яхшилашда хизмат қилмоқда.

Бугунги кунда туманда битта Олий таълим муассасаси филиали фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, вилоятимизнинг йигит-қизлари ушбу даргоҳда таълим олиб, аграр соҳада олий маълумотга эга бўлишади. 

Тумандаги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида ишсиз ёшлар ва аёллар учун 3 та касб бўйича курслар ташкил этилган бўлиб, ўзлари танлаган касб сирларини чуқур ўрганаётир.

Охирги уч йил давомида туманда янгидан 2 та мактаб ва 4 та мактаб филиали қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бу эса туманда таълим соҳасига қаратилган эътибор намунаси. Кейинги йилларда яна 2 та янги мактаб қуриш, ўқувчилар сони ортиб бораётган мактаблар учун қўшимча бинолар қуриш режалаштирилган. Буларнинг барчасининг ортида фарзандларимизнинг сифатли таълим олишларини таъминлаш мақсад қилинган.

Мактабгача таълим тизимига қаратилган эътибор самараси ўлароқ, кейинги уч йилда мактабгача таълим ёшидаги болалар қамрови 26,2 фоиздан 52,8 фоизга етказилди. Йил якунига қадар яна 19 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилиб, камров даражасини 70 фоизга етказиш режалаштирилган.

Бу каби янгиланишлар Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш билан ривожланиш йўлидан бораётганидан дарак. 

Тадбир давомида сўзга чиққанлар туманда кейинги йилларда амалга оширилган ана шундай ўзгариш ва янгиланишлар билан таништириб, Янги Ўзбекистоннинг янгича юксалиш йўлида дадил одимлаётганини таъкидлашди.


Тадбир давомида амалга оширилаётган ислоҳотлар ёритилган видео роликлар намойиш этилиб, иқтидорли йигит-қизлар ва санъаткорларнинг чиқишларидан иборат концерт томошалари ўтказилди.