ИҚЛИМ МАЪЛУМОТИ
TERMIZ TERTU.UZ
МУРОЖААТ ҚИЛИНГ
ОВОЗ БEРИНГ

Сайтга нима учун ташриф буюрасиз?


Байроғимиз 29 ёшда

Бугун Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамда туман Ички ишлар бўлими билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан “Байроғимиз фахримиз” шиори остида автокарвон лойиҳаси ташкил этилди.

Лойиҳада туман ёшлари, Ёшлар иттифоқининг туман Кенгаши ҳамда умумий ўрта таълим мактаби сардорлари иштирок этишди.

Автокарвон лойиҳаси “Марварид” аҳоли дам олиш масканида якунланиб, ёшлар билан маънавий-маданий тадбирлар давом эттирилди.