ИҚЛИМ МАЪЛУМОТИ
TERMIZ TERTU.UZ
МУРОЖААТ ҚИЛИНГ
ОВОЗ БEРИНГ

Сайтга нима учун ташриф буюрасиз?


Гулбаҳорлик ўқувчилар учун автомашина топширилди

Гулбаҳор маҳалласи туман марказидан олисда жойлашган бўлиб, маҳаллада 18-сонли мактаб ва унинг 2 та филиали фаолият юритади. Мактаб филиаллари бошланғич синфлар учун мўлжалланган бўлиб, маҳалла аҳолиси тарқоқ жойлашганлиги сабабли 5-синфдан юқори синф ўқувчилари 5-6 км масофадан мактабга пиёда қатнайди.

Узоқ масофадан мактабга қатнаётган ўқувчилар учун қулайлик яратиш мақсадида вилоят ҳокими Тўра Боболов томонидан 18-сонли мактабга янги “Дамас” автомашинаси ажратиб берилди. Эндиликда уйи мактабдан узоқда жойлашган ўқувчилар дарс машғулотларига ушбу автомашинада қатнайди.