ИҚЛИМ МАЪЛУМОТИ
TERMIZ TERTU.UZ
МУРОЖААТ ҚИЛИНГ
ОВОЗ БEРИНГ

Сайтга нима учун ташриф буюрасиз?


“Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” тадбирлари давом этмоқда. Навбатдаги тадбир “Янги ҳаёт” маҳалласида ташкил этилди
 
Юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни ва кейинги йилларда амалга оширилган ўзгаришларни аҳолига етказиш, пандемия сабабли уйларида қолган одамларни кайфиятини кўтариш мақсадида туманимизнинг ҳар бир маҳалласида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида маънавий-маърифий ва маданий тадбирлар мана қарийб ўн кундан буён ўтказиб келинмоқда.

 
Навбатдаги тадбир “Янги ҳаёт” маҳалласи аҳолиси учун туман Маданият бўлимининг концертлар залида ташкил этилди. Спортчилар, иқтидорли ёшлар, санъаткорлар, зиёлилар ва шоирлар чиқишлари билан тадбир кўтаринки руҳда ўтказилди.
 
Тадбирни очиб бериш учун сўзга чиққан туман ҳокимининг ўринбосари Ўғилой Махмудова мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ва амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришлар биринчи навбатда халқни рози қилиш учун, фуқароларимизнинг яшаш шароитларини яхшилаш учун амалга оширилаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.