ИҚЛИМ МАЪЛУМОТИ
TERMIZ TERTU.UZ
МУРОЖААТ ҚИЛИНГ
ОВОЗ БEРИНГ

Сайтга нима учун ташриф буюрасиз?

Меъёрий ҳужжатлар

Туман ҳокимлиги бошқарув аппарати тўғрисидаги 

НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу низом “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2016 йил 22 декабрдаги
 ПҚ-2691-сон қарорига мувофиқ Сурхондарё вилояти ҳокимлиги бошқарув аппаратининг (кейинги ўринларда бошқарув аппарати деб аталади) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулиятини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Бошқарув аппарати ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорларива фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, халқ депутатлари Кенгашининг ва ҳокимнинг ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.

3. Бошқарув аппарати ҳокимлик фаолиятини ахборот-таҳлилий, ҳуқуқий, ташкилий-техник ва молиявий-хўжалик жиҳатидан таъминлайди, халқ депутатлари Кенгаши мажлисларини унинг регламентига мувофиқ тайёрлайди, халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлайди, уларни амалга ошириш юзасидан амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва ижрони мунтазам равишда текширади.

Бошқарув аппарати халқ депутатлари Кенгаши фаолиятига ташкилий, техник ва бошқа хизматлар кўрсатилишини таъминлайди.

4. Бошқарув аппарати ўз фаолиятини ҳокимнинг раҳбарлигида амалга оширади. 

II. Бошқарув аппаратининг вазифалари ва функциялари

6. Қуйидагилар бошқарув аппаратининг вазифалари ҳисобланади:

Туман ҳокимнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунида ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларида белгиланган ваколатлари амалга оширилишини давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда таъминлаш; 

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган энг муҳим устувор вазифаларга мувофиқ туманни комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

туманда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизациялаш, иқтисодиётда, энг аввало, саноатда ва қишлоқ хўжалигида таркибий ўзгартиришларга доир тизимли чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш; 

туманнинг субвенция олишини қисқартириш, корхоналарнинг молиявий барқарорлигини ошириш, ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини яхшилаш чора-тадбирларини амалга ошириш; 

тадбиркорликни жадал ривожлантиришни таъминлаш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқларини ва кафолатларини таъминлаш юзасидан ҳудудий бошқарув органларининг масъулиятини ошириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш; 

туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари, ҳудудий инвестиция дастурлари, ишлаб чиқаришларни модернизациялаш, техник янгилаш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурлари, маҳаллийлаштириш дастури, муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизациялаш дастурлари, янги иш ўринлари ташкил этиш ва бандликни таъминлаш дастурлари, шунингдек бошқа ҳудудий дастурлар амалга оширилиши мониторингини олиб боришнинг самарали тизимини яратиш;

ҳудуд иқтисодиётининг рақобатбардошлигини тубдан ошириш, экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашни кучайтириш, фермер хўжаликлари, тадбиркорлик субъектларининг экспортдаги иштирокини ҳар томонлама рағбатлантириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишни ташкил этиш;

қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни ва таркибий ўзгартиришларни янада чуқурлаштириш, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари амалга оширилиши юзасидан тизимли таҳлилни ташкил этиш;

аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, ҳудудий бошқарув органларининг, бошқа ташкилотларнинг янги иш ўринлари яратиш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳоли турмуши даражаси ва сифатини янада оширишга доир ишларини мувофиқлаштириш; 

қонунийликни, ҳуқуқ-тартиботни ва хавфсизликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, табиий офатлар, эпидемиялар ва бошқа экстремал ҳолатлар оқибатларини бартараф этиш билан боғлиқ чора-тадбирлар амалга оширилишини ташкил этиш; 

ривожлантиришнинг мақсадли давлат дастурлари, Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилишини ташкил этиш;

норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, шу жумладан уларнинг айрим тармоқларга ва умуман ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қисқа муддатли ва узоқ муддатли таъсирини комплекс баҳолаш. 

7. Бошқарув аппарати ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда туманни, шунингдек иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда ҳокимга ва унинг ўринбосарларига тақдим этади; 

иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг муҳим устувор вазифалари, давлат дастурлари амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари бажарилиши бўйича тегишли тизимланган маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади; 

халқ депутатлари Кенгаши сессиялари, туманнинг фаоллари йиғилишлари, ҳоким ва унинг ўринбосарлари иштирокида ўтказиладиган йиғилишлар ва бошқа тадбирлар ўтказилишини таъминлайди, қабул қилинган қарорлар амалга оширилишини назорат қилади; 

халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимликнинг комиссиялари ва бошқа ишчи органлари ишларини ташкил этади, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади; 

ҳокимнинг туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим ва долзарб масалалари бўйича ҳисоботи халқ депутатлари Кенгаши томонидан эшитилишини ташкил қилади;

ҳокимликнинг иш режасини ишлаб чиқади ва амалга оширади; 

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқади; 

махфийлик режимини, давлат сирлари бўлган маълумотлар ёки қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа ахборотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлайди; 

халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимликнинг фаолияти тўғрисида жамоатчиликни белгиланган тартибда хабардор қилишни ташкил этади. 

Бошқарув аппарати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.

III. Бошқарув аппаратинингҳуқуқлари ва жавобгарлиги

8. Бошқарув аппарати ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

зарурат бўлганда, ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари ва ходимларини таклиф этиш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик эксперт гуруҳлари ташкил этиш; 

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, бошқа ташкилотлардан улар томонидан киритилган халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини пухта қайта ишлашни белгиланган тартибда талаб қилиш; 

туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари иштирокида кўриб чиқилиши ва муҳокама қилинишини ташкил этиш; 

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, бошқа ташкилотлар раҳбарларига тезкорлик билан ҳал этишни талаб қиладиган ҳамда бошқарув аппаратига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, бошқа ташкилотларнинг норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг, халқ депутатлари Кенгаши ҳужжатлари, ҳокимнинг ҳужжатлари ва топшириқлари, унинг ўринбосарлари топшириқлари бажарилиши юзасидан ишларини белгиланган тартибда ўрганиш.

9. Бошқарув аппарати:

ўзига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденцияларининг, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилишининг тизимли мониторинги олиб борилиши, ҳокимнинг кўриб чиқиши ва қарор қабул қилишини талаб этувчи муаммоли масалаларнинг келиб чиқиши сабаблари ўз вақтида аниқланиши ва таклифлар тайёрланиши;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан туман ҳокимлигига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишининг ташкил этилиши, уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши, шунингдек асосланган хулосалар тайёрланиши;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, шунингдек ҳоким ва унинг ўринбосарлари топшириқларининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши ҳолатининг ўз вақтида ўрганилиши учун жавоб беради.

IV. Бошқарув аппаратининг тузилмаси

10. Бошқарув аппаратининг тузилмаси ҳокимнинг ёрдамчиси, ташкилий-назорат гуруҳи, вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг масъул котиби, юридик хизмат,  умумий бўлимдан иборат бўлади.

Бошқарув аппаратининг тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарори билан белгиланади.

11. Бошқарув аппаратининг ишлари ҳоким томонидан тасдиқланадиган Бошқарув аппарати, ҳоким, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари ҳамда ходимларнинг функционал вазифалари тўғрисидаги низомга, ушбу Низомга, Иш юритиш бўйича йўриқномага, шунингдек ташкилий-назорат гуруҳи, юридик хизмат,  умумий бўлим тўғрисидаги низомларга мувофиқ ташкил этилади.

12. Ҳокимнинг ёрдамчиси, ташкилий-назорат гуруҳи, вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг масъул котиби, юридик хизмати, умумий бўлим ўз фаолиятида ҳокимга бўйсунади.

мажмуалар ўз фаолиятида ҳокимнинг тегишли ўринбосарларига бўйсунади.

13. Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари вилоят хокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи билан келишган ҳолда ҳокимнинг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Ҳоким ўринбосарининг  бош мутахассислари, шунингдек мутахассислар ҳокимнинг тегишли ўринбосари тақдимномаси бўйича ҳокимнинг фармойиши билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Ҳокимнинг ёрдамчиси ва бошқарув аппаратининг бошқа ходимлари ҳокимнинг фармойиши билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

14. Ташкилий-назорат гуруҳи, ҳамда умумий бўлим,  ҳоким ўринбосарларининг мажмуалари тўғрисидаги низомлар, шунингдек улар ходимларининг, ҳоким ёрдамчисининг, вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия масъул котибининг ва юристнинг функционал вазифалари ҳоким томонидан тасдиқланади.

V. Бошқарув аппарати фаолиятини ташкил этиш

15. Бошқарув аппарати ишлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларига, ҳоким ва унинг ўринбосарларининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек ҳокимлик, таркибий бўлинмалар, уларнинг раҳбарлари ва мутахассисларининг иш режалари асосида ташкил этилади.

16. Ҳоким ўринбосарларининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари билан ҳокимликка қуйидаги соҳаларда юкланган вазифаларни бажариш бўйича аниқ чора-тадбирларнинг самарали, сифатли ва натижали амалга оширилишини таъминлашга йўналтирилган:

а) иқтисодиёт ва тадбиркорлик соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Қонунларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган ҳужжатларда белгиланадиган иқтисодий, ижтимоий ва тадбиркорлик соҳасининг энг муҳим устувор вазифаларига мувофиқ ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. Республика миқёсида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган мақсадли дастурларни ижросини таъминлаш;

туманнинг макроиқтисодий кўрсаткичларини, шу жумладан, ялпи ҳудудий маҳсулот, саноат, инвестиция, хизмат кўрсатиш, чакана савдо айланмаси, экспорт, инфляция, бандлик, маҳаллий бюджетнинг ҳар йилги прогноз параметрларини асосланган ҳолда ишлаб чиқиш ва уни самарали ижросини ташкил қилиш, дебитор-кредитор қарздорликларни юзага келишини олдини олиш юзасидан тизимли ишларни амалга ошириш ва қарздорликни бартараф қилишнинг самарали усулларини жорий этиш;

иқтисодиёт масалалари бўйича тегишли вазирлик, идоралар, қўмиталар, тижорат банкларининг ҳудудий тузилмалари иш фаолиятини мувофиқлаштириш, аҳолини тадбиркор қилиш мақсадида улар билан тижорат банклари ўртасида мулоқот ўрнатиш учун ҳар бир хонадонга комплекс банк ва молиявий хизматларни таклиф қилиш орқали имтиёзли кредитлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва сўзсиз амалга ошириш;

тармоқ ва ҳудудий бошқарув органлари узвий ҳамкорлигини йўлга қўйиш, иқтисодиётнинг барча тармоқларини, шу жумладан, базавий тармоқларини узвий ривожланиши, бунда туман, шаҳар ва вилоят кесимида ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурсларини оқилона жойлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ишлаб чиқаришни модернизациялаш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялашни амалга ошириш, инвестицияларни, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни молиявий маблағ ҳамда замонавий технологиялар шаклида жалб қилиш, корхоналар ўртасида кооперация алоқаларини кенгайтириш;

иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, ҳудуд иқтисодиёти ва ижтимоий соҳасини комплекс ривожлантиришнинг асосий дастурларини, шу жумладан, саноат, инвестиция, маҳаллийлаштириш, қишлоқ хўжалигини барча соҳасини, айниқса пахта толасини ва мева-сабзавотни қайта ишлаш, хизматлар соҳасини ривожлантириш каби мақсадли дастурларни кафолатланган молиявий манбааларини аниқлаган ҳолда туман, шаҳар ва вилоятнинг маҳаллий бюджети параметрлари билан узвий тарзда ишлаб чиқиш ва сўзсиз амалга оширишни таъминлаш;

ҳудудий инвестиция дастурлари амалга оширилишини, республика иқтисодиётини ривожлантиришнинг ўртача ва узоқ муддатли дастурларига киритилган йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш;

хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш ва корхоналарнинг устав капиталларидаги давлат улуши ва активларини хусусий инвесторларга, шу жумладан, хорижий инвесторларга сотиш ҳисобига республика иқтисодиётида хусусий мулкнинг даражаси ва ролини ошириш; 

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қуватлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва эркинликларининг кафолатларини таъминлаш, қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, янги корхоналар, шу жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида корхоналарни ташкил этиш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳолининг турли қатламлари бандлиги масалаларини ҳал этиш орқали маҳаллий бюджетнинг даромад базасини кенгайтириш, республика ва маҳаллий бюджетга тушумлар ҳажмини ошириш ҳисобига маҳаллий бюджет субвенцияси ҳажмини босқичма-босқич қисқартириш ва бартараф этиш;

қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш, бу соҳани индустриялашган тармоққа айлантириш мақсадида қишлоқ хўжалигининг барча турдаги маҳсулотларини қайта ишлаш ва экспорт қилишни кескин кенгайтириш учун махсус дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

ишлаб чиқарилган маҳсулотларни, ҳудудий саноат маҳсулотларини экспорт қилиш дастурларини ишлаб чиқиш, дунёдаги нарх конъюктурасини ўрганиб таҳлил қилиб бориш ва янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш ҳамда уларни янги бозорларда экспорт қилишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

инсон манфаатларини таъминлаш, айниқса аҳолининг қишлоқ жойларда ҳаёт даражасини ва сифатини ошириш, янада фаровон ҳаёт кечириши учун пенсия ва нафақалар, реал даромадларини барқарор ошириш манбааларини яратиш, замонавий банк ва молия инфратузилмасини яратиш ҳисобига нақд пул тўловларини ўз вақтида амалга оширишни янги механизми ва тизимини жорий қилиш;

иқтисодиётда ва ижтимоий соҳада илмий ва технологик салоҳиятни, инновацион технологияларни янада ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирларнинг, амалга оширилаётган илмий тадқиқотлар ва технологик ишланмаларнинг даражаси, сифати ва самарадорлигини ошириш, уларнинг натижаларидан амалда кенг фойдаланишни ташкил этиш;

туризмни ривожлантириш, туризм инфратузилмаларини шакллантириш, янги туристик маршрутлар ташкил этиш ва чет давлатларда ҳудуднинг туристик салоҳиятини кенг тарғиб қилиш;

чакана ва улгуржи савдони, хизматлар кўрсатиш соҳасини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш, савдони ташкил этиш ва хизматлар кўрсатишнинг янги шакллари ва усулларини кенг жорий этиш, аҳолини истеъмол товарлари ва хизматлар билан таъминлаш бўйича маркетинг тадқиқотлари юзасидан бозорлар, ярмарка ва кўргазмалар фаолиятини мувофиқлаштириш;

“ягона дарча” тамойили бўйича тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатувчи ягона марказларнинг ва давлат хизматлари кўрсатувчи бошқа ваколатли органларнинг фаолиятини, шунингдек давлат органлари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг бевосита алоқасиз шаклларини жорий этишнинг ҳолатини таҳлил қилиш; 

ишбилармонлик муҳити индикаторларини баҳолаш ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўтказилган сўровлар натижалари асосида тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг натижадорлиги тўғрисидаги таҳлилий материалларни тайёрлаш ва кейинчалик уларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига киритиш; 

ҳудудда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлашга ҳамда кичик ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантиришни рағбатлантиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқиш;

тадбиркорликни ривожлантиришдаги энг муҳим муаммолар бўйича семинарлар ва давра суҳбатларини мунтазам ўтказиш, шунингдек тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги тўғрисидаги материалларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш йўли билан тадбиркорлик субъектлари орасида ахборот ва тушунтириш ишларини ташкил этиш;

давлат органларида, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек почта ва телекоммуникацияларни ривожлантириш, ахборот фаолияти, архив иши, интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқларни ҳуқуқий муҳофаза қилиш самарадорлигини ошириш;

тасарруфидаги мажмуа ва тегишли ташкилот ҳамда муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сонли “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 1999 йил 29 мартдаги 140-сонли “Ўзбекистон Республикаси ҳокимият ва бошқарув органларида иш юритиш ва назоратни ташкил этиш бўйича меъёрий хужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорларининг талаблари асосида иш ташкил этиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқиш;

б) саноат, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалигини ривожлантириш соҳасида:

ҳудуднинг саноат салоҳиятини жадал ривожлантириш, юқори қўшилган қийматли, рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича ишлаб чиқаришларни кенгайтириш асосида ҳудуднинг экспорт салоҳиятини оширишга йўналтирилган минерал-хом ашёни ва қишлоқ хўжалиги хом ашёсини саноат йўли билан янада чуқур қайта ишлаш бўйича янги, юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш дастурий чора-тадбирларини амалга ошириш;

саноатнинг ишламаётган корхоналари фаолиятини тиклаш чора-тадбирлари амалга оширилишини мувофиқлаштириш;

маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материалларни маҳаллийлаштириш дастурлари амалга оширилишини таъминлаш;

шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш; 

капитал қурилишни ташкил этиш ва пудрат ишлари дастурларини амалга ошириш; 

пудрат ташкилотларини мутаносиб ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;

қурилиш индустриясини ва қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш;

муҳандислик ва йўл-транспорт инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

транспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш;

кўрсатилаётган уй-жой коммунал хизматлар даражаси ва сифатини оширишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

аҳолини сифатли ичимлик сув билан ва санитария жиҳатидан тозалаш тизими билан таъминлаш;

аҳоли пунктларини ободонлаштириш, коммунал хўжалигини ривожлантириш;

в) инвестициялар, инновациялар, ҳусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва туризим сохасида

Низом “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия хокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2016 йил 22 декабрдаги  ПҚ-2691-сонли ҳамда “Маҳаллий ижроия хокимияти органларининг инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” 2017 йил 28 ноябрдаги ПК-3407-сонли қарорларига мувофик туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлаитириш масалалари бўйича ўринбосари мажмуасининг (кейинги ўринда мажмуа) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулиятини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2.Мажмуа ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат хокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, халк депутатлари туман  Кенгашининг ва тумант ҳокимининг ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.

3. Мажмуа ўз фаоличтини туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари раҳбарлигида амалга оширилади.

4. Мажмуанинг ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажаришда туман ҳокимининг ўринбосари кўрсатмасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикаси олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимлиги, шунингдек давлатнинг бошқа органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

г) қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида:

қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, фермерлик ҳаракатини ривожлантириш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини таркибий ўзгартиришни таъминлаш;

деҳқончилик ва агротехнологияларнинг илғор усулларини жорий этиш чора-тадбирларини кўриш, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига бозор тамойиллари ва механизмлари асосида хизмат кўрсатувчи тармоқлар, бўғинлар ва тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш; 

сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолининг бозор тамойиллари ва механизмларини жорий этиш, сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш ишларининг ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирларининг бажарилишини мувофиқлаштириш; 

қишлоқ хўжалигини, сув хўжалигини ва ўрмон хўжалигини ривожлантириш ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ишларини ташкил этиш, ушбу соҳаларга ташқи ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш чора-тадбирларини кўриш; 

чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш, наслчилик ишларини ривожлантириш, ҳайвонларни сунъий уруғлантириш хизматларини кенгайтириш, зооветеринария хизмати кўрсатиш тармоғини ривожлантириш ишларини ташкил этиш; 

ипакчиликнинг озуқа базасини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, юқори маҳсулдор тут ипак қуртини етиштириш, тирик пилла етиштиришни кўпайтириш;

табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларнинг сақланишини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш, табиатни муҳофаза қилиш фаолиятининг самарадорлигини ошириш; 

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, дастлабки қайта ишлаш корхоналарини ташкил этиш ва маҳсулотларни экспорт қилиш, шунингдек қишлоқда ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси объектларини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

д) ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар соҳасида:

Ёшлар сиёсати соҳасида:

ёшлар, яъни ўттиз ёшдан ошмаган шахслар, хусусан, таълим билан қамраб олинган ёшлар, уюшмаган ёшлар, ёш мутахассислар, тадбиркор ёшлар, ёш фермерлар, ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш;

умумтаълим мактабларининг 9-синфлари битирувчиларини касбга йўналтириш ва уларни кейинчалик ўрта махсус, касб-ҳунар таълим тизимида ўқиш билан тўлиқ қамраб олиш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш;

академик лицейлар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, жумладан, уларни худудлар кесимида оптимал жойлаштириш, истеъдодли ёшларни қамраб олиш, ўқув жараёни сифатини ошириш;

олий таълим йўналишлари ва олий маълумотли кадрлар тайёрлаш кўрсаткичларининг ҳудудлар бўйича оптимал тақсимоти юзасидан асосланган таклифлар ишлаб чиқиш, битирувчиларни чуқур профессионал билимларга эга бўлишларига қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

таълим тизимининг барча босқичларида ўқув жараёни сифатини, ўқувчи-талабаларнинг давоматини таъминлаш юзасидан аниқ чораларни кўриш ва назорат қилиш, бу борада таълим муассасаси, маҳалла, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари, профилактика инспекторлари ва ота-оналарни ўзаро ҳамкорликдаги ишларини мувофиқлаштириш;

аҳоли, ёшларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш, миллий адабиётимиз ва жаҳон адабиётининг энг яхши намуналарини кенг тарғиб қилиш, “оммавий маданият”нинг кўринишларига қарши маънавий профилактика ишларига раҳбарлик қилиш;

таълим тизимининг барча босқичларида чет тилларига, компьютер технологиялари ва интернет-ресурсларидан фойдаланишнинг илғор кўникмаларига ўргатиш бўйича комплекс чора-тадбирлар бажарилишини назорат қилиш;

ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича уларнинг мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда аниқ ва манзилли чора-тадбирлар дастурлари ишлаб чиқиш, турли тўгаракларга, шу жумладан, болалар мусиқа ва санъат, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига қамраб олиш ишларини тизимли ташкил этиш;

ёшларни юксак ахлоқий тарбиялаш, уларни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш ва жамиятда юксак маънавиятини қарор топтириш борасидаги ишларга раҳбарлик қилиш;

ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, аҳолининг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшлар тарбияси масаласида жамоатчилик назоратини ташкил этиш, жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳасидаги вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

ота-оналарнинг педагогик маданиятини юксалтиришга, баркамол авлод тарбиясида “оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлик концепциясини амалга оширишга раҳбарлик қилиш;

уюшмаган ёшларнинг манфаатларини рўёбга чиқаришда иштирок этувчи давлат органлари, муассасалар ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ёшларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган устувор йўналишларни белгилаш; 

уюшмаган ёшларнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилиш учун уларнинг эҳтиёжини аниқлаш бўйича мониторинг олиб бориш ва баҳолаш, касбга ўргатиш, ишга жойлаштириш, жумладан, кичик ва ўрта бизнес ва оилавий тадбиркорликка кенг жалб этиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш;

ёш мутахассисларни ишга жойлаштиришнинг тизимли мониторингини ташкил этиш, меҳнат бозорида уларнинг рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилган махсус дастурларни ишлаб чиқиш ва уни амалиётга жорий этиш,

ёш кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ишларни амалга ошириш;

ёшлар тадбиркорлиги ҳамда ёш фермерлар фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ёшлар тадбиркорлигини ташкил этишда кўмаклашиш, имтиёзли кредитлар бериш, жой ажратиш, моддий ва техник воситалар билан таъминланишига доир дастурларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариш;

ёш оилаларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитларни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тизимини амалга ошириш, кам таъминланган ёш оилаларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда моддий ёрдам бериш чораларини кўриш;

Ижтимоий ривожлантириш соҳасида:

аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, хаёт ва меҳнат фаолияти, малакали тиббий ёрдам олиш, маданий мерослардан бахраманд бўлиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш, дам олишини ташкил этиш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий ва ижтимоий шарт-шароитларни яратиш ҳамда сифат жиҳатдан янги даражага кўтариш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш;

аҳолининг ижтимоий эҳтиёж ва талабларини ўрганиш асосида ҳудудларда ижтимоий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва ижросини мониторинг қилиш;

соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, аҳолига юқори малакали тиббий ёрдамни кўрсатиш, соғлиқни сақлаш муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва кадрлар салохиятини ошириш борасида  тизимли ишларни амалга ошириш;

қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларнинг иш самарадорлигини ошириш, ҳар бир инсон ва бутун оила даражасида энг кўп учрайдиган касалликлар профилактикаси ва даволаш жараёнини ташкил этиш, оилаларни патронаж тизими билан тўлиқ қамраб олиш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини, шу жумладан соғлом овқатланишни тарғиб қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш, туғма ва ирсий касалликларни олдини олиш, ривожланиш нуқсони бўлган болаларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш сифатини ошириш, уларнинг жамият ҳаётида тўлақонли қатнашишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

аҳолига ташҳис қўйишнинг замонавий усулларини жорий этиш ва юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўламини янада кенгайтириш. Жаҳон стандартлари даражасидаги энг самарали, мураккаб ва юқори технологияли усулларга бўлган аҳоли эҳтиёжини қондиришга йўналтирилган тадбирлар ижросини таъминлаш;

аҳолини дори воситалари билан таъминлашни янада яхшилаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган сифатли дори воситалар ва тиббий буюмлар билан таъминот даражасини ошириш, маҳаллий фармацевтика саноатига инвестициялар киритиш учун чет эл етакчи компаниялари ва инвесторларини жалб қилиш бўйича тадбирларни амалга ошириш;

спорт соҳасида олиб борилаётган ишлар кўламини янада кенгайтириш, спортни оммавийлигини ошириш, қизлар ўртасида спортни ривожлантириш, барча ҳудудлар, айниқса энг чекка қишлоқларида халқаро талабларга жавоб берадиган моддий-техник базага эга замонавий спорт иншоотларини барпо этиш;

аҳолининг турмуш маданиятини, ҳаёт сифатини оширишга қаратилган таълим, дам олиш ва ҳордиқ чиқариш, бандлик, маиший хизматлар кўрсатиш, маданият, санъат ва спорт соҳалари муассасаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

маҳалла фуқаролар йиғинлари, хотин-қизлар, нуронийлар, ёшлар ташкилотлари, фуқаролик жамиятлари институтлари, оммавий ахборот воситаларининг тинч осойишта ҳаётимизни асраш ва мустаҳкамлашга қаратилган вазифалар ижросини мувофиқлаштириш.

Маънавий-маърифий ишлар соҳасида:

аҳоли ўртасида мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурлари аҳамиятининг тарғибот ва ташвиқотини ташкил қилиш;

аҳолининг маънавий муаммо ва эҳтиёжларини ўрганиб бориш асосида ҳудудда маънавий муҳит соғломлигини таъминлаш, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча ташкилотларнинг маънавий-маърифий фаолиятини мувофиқлаштириш ва раҳбарлик қилиш;

аҳолининг маънавий-ахлоқий, диний-маърифий, маданий савиясини ошириш ва унинг доимий равишда ўсиб бораётган интеллектуал, эстетик ва маданий эҳтиёжларини таъминлаш, маънавий-маърифий меросни, урф-одат ва қадриятларни сақлаш, тарғиб қилиш ишларига раҳбарлик қилиш;

ҳудудда соғлом турмуш тарзи, миллатлараро тотувлик, ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ташкил этиш масалаларини мувофиқлаштириш, тадбирларнинг мақсадли, режали, тартибли ташкил этиш ва тарбиявий самарадорлигини таъминлаш чора-тадбирларини кўриш;

ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, одамларни ҳушёрлик ва огоҳликка даъват этиш, ёшларда ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фуқароларда қонунга ҳурмат, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасизлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган самарали тарғибот тизимини йўлга қўйиш;

аҳоли орасида диний экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси, ноқонуний миграция, “оммавий маданият” таҳдидларидан огоҳ қилишга қаратилган профилактик маърифий, тарбиявий чора-тадбирларга раҳбарлик қилиш;

аҳоли орасида меҳр-оқибат, меҳр-шафқат, мурувват ва ҳиммат, инсофу диёнат, виждонийлик, аҳиллик ва тотувлик, фидойилик, ватанпарварлик, олижаноблик ва бошқа фазилатларни тарғиб қилиш ҳамда маънавий-маърифий ишларни ривожлантиришда маҳалла институтининг ўрни ва ролини ошириш борасидаги ишларга раҳбарлик қилиш;

демократик ўзгартиришларни чуқурлаштириш, жойларда ижтимоий-маънавий муҳитнинг барқарорлигини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда маҳалла институтининг роли ва аҳамиятини кучайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари олдида турган, шу жумладан, ёшларни маърифий, маънавий-ахлоқий тарбиялаш, касбга йўналтириш, кичик ва хусусий тадбиркорликни, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш, жамоатчилик назоратини ташкил этиш, табиатни муҳофаза қилиш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳасидаги вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш; 

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини амалга ошириш учун давлат органлари томонидан зарур шароитлар яратиш, фуқаролар йиғинларига қонунчиликда берилган ваколатларини рўёбга чиқаришда кўмаклашиш ишларини ташкил этиш;

Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг туман бўлимида вазифаларини амалга оширишда, шу жумладан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига методик, амалий ва моддий-техник ёрдам кўрсатиш соҳаларида кўмаклашиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини, касбий ва бошқарув кўникмаларини, ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий билимларини оширишни мунтазам ташкил этиш, вилоят (шаҳар)лар ҳокимликлари ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари малакасини ошириш ўқув курслари фаолиятига ташкилий раҳбарликни таъминлаш;

фуқаролар йиғинлари раиси ва унинг маслаҳатчилари сайловларини ташкил этиш ва ўтказишда фуқаролар йиғинларига давлат органларининг кўмаклашишини таъминлаш, зарур ҳолларда уларни хоналар, транспорт воситалари ва алоқа воситалари билан таъминлаш;

мамлакатда олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар бўйича сиёсатнинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, ҳудудда ташкил этиладиган чора-тадбирлар мазмуни, самарадорлигини таҳлил қилиш, соҳаларнинг тизимли фаолиятини ташкил қилиш;

оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ташкил этиш масалаларини мувофиқлаштириш, оммавий тадбирларни ўтказишнинг белгиланган тартибига риоя этиш юзасидан назоратни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

Ташкилотлар, корхоналар ҳамда муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сонли “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 1999 йил 29 мартдаги 140-сонли “Ўзбекистон Республикаси ҳокимият ва бошқарув органларида иш юритиш ва назоратни ташкил этиш бўйича меъёрий хужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорларининг талаблари асосида иш ташкил этилиши ва ижро интизомини мустаҳкамлаш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқиш;

е) жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар соҳасида:

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий ва диний масалаларни ҳал этишда ягона сиёсат олиб бориш;

давлат органларининг вилоятда ва Тошкент шаҳрида жойлашган жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан ўзаро алоқаси ва ҳамкорлигини таъминлаш; 

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган диний ташкилотларнинг манфаатларини ҳисобга олиш бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш;

давлат органларининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан ўзаро ҳаракатларини мувофиқлаштириш ҳамда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилиш;

“Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ўтказишда маҳаллий давлат, жамоатчилик ва диний ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

маънавий ва миллий қадриятларга, халқимизнинг диний эътиқодлари ва урф-одатларига қарши йўналтирилган мафкуравий таҳдидларга қарши самарали курашиш, ёт ғояларни тарқатишга қарши кураш олиб бориш тадбирлари амалга оширилишини таъминлаш;

миллатлараро тотувликни ва диний бағри кенгликни таъминлашда давлат органларининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлигини мувофиқлаштириш;

миллатлараро дўстлик принципларини қарор топтиришга, миллатлараро муносабатлар маданиятини ривожлантиришга йўналтирилган жамоатчилик ташаббусларини рағбатлантириш, мувофиқлаштириш ва тақдирлаш чора-тадбирларини кўриш;

Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармасининг, Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларининг минтақавий тузилмалари фаолиятига кўмаклашиш.

ж) Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш соҳасида:

хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, оилада, жамиятда ва давлат қурилиши вазифаларини ҳал этишда уларнинг ролини ошириш ишларининг ҳолатини мунтазам ўрганиш ва баҳолаш;

хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни ишга жойлаштиришга ҳар томонлама кўмаклашиш, аёллар тадбиркорлигининг ҳар хил шаклларини ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бажарилишини таъминлаш;

хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий фаоллигини оширишга йўналтирилган тадбирларни тайёрлаш ва амалга ошириш, мамлакатнинг ижтимоий, сиёсий ҳаётида, халқаро хотин-қизлар ҳаракатида аёллар нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаол иштирок этишига кўмаклашиш.

17. Ҳокимнинг ёрдамчиси:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Девонининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бевосита ҳокимга йўлланган ёзма топшириқлари тўғрисида ўз вақтида ахборот берилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди ва ҳокимнинг резолюциясига мувофиқ унинг ижросини ташкил этади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Девони, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли топшириқлари бажарилишини назорат қилиш ва таҳлил этишни таъминлайди, топшириқларнинг бажарилиши ва натижалари тўғрисида ҳокимга ахборот беради; 

ҳокимнинг жорий иш режаларини шакллантиришда иштирок этади ва уларнинг ижросини ташкил қилади;

ҳокимнинг номига тушган хат-хабарларни таҳлил қилади, пухта экспертизадан ўтказади, зарурият бўлганда, бошқарув аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда тегишли топшириқларни (фишкаларни) тайёрлайди, тегишли материаллар ҳақида ҳокимга ахборот беради ва имзоланган топшириқларнинг белгиланган тартибда ижрочиларга юборилишини ташкил этади;

жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг ҳоким томонидан қабул қилинишини ташкил этади ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг оғзаки, ёзма ва электрон мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган топшириқларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;

ҳоким томонидан юкланган ва функционал вазифаларда назарда тутилган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.

18. Ташкилий-назорат гуруҳи:

ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга оширади ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, шунингдек халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари бажарилиши ҳолатини ўрганиш чора-тадбирларини амалга оширади;

бошқарув аппарати раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги таклифларни ҳокимнинг кўриб чиқиши учун белгиланган тартибда киритади;

тасдиқланган лавозимлар номенклатурасига мувофиқ кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, мутахассисларни тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш чора-тадбирлари комплексини амалга оширади, кўриб чиқилаётган номзодларни ҳар томонлама ўрганишни ва улар бўйича ишончли материаллар тайёрланишини таъминлайди;

келгусида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбарлик лавозимларига кўтариш учун бошқарув кадрлари захирасини шакллантириш ишларини ташкил этади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бошқарув кадрлари фаолиятининг тизимли мониторингини олиб боради;

бошқарув кадрларини ҳисобга олиш, уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини шакллантириш ва юритиш ишларини ташкил қилади;

захирага киритилган бошқарув кадрларининг касбий билимларини доимий такомиллаштириш, малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш жараёнини ташкил қилади;

ҳокимларнинг мутасаддилик қиладиган ўринбосарлари билан биргаликда ҳокимлик аппарати кадрларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бошқарув кадрлари ва уларнинг захираси тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантиришни ва доимий янгилаб боришни таъминлайди;

ташкилий-кадрлар масалалари бўйича ҳокимнинг қарорлари ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, ҳоким раҳбарлигида ўтказиладиган йиғилишлар, мажлислар, учрашувлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш чора-тадбирларини кўради;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари сайловларини, Ўзбекистон Республикаси референдумларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тегишли сайлов комиссияларига ёрдам кўрсатади;

халқ депутатлари Кенгашининг, унинг комиссияларининг ва бошқа ишчи органларнинг фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлайди, депутатларга уларнинг ўз ваколатларини амалга оширишда кўмаклашади;

фуқароларнинг маҳалла йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловларини ташкил этиш ва ўтказишда ҳудудий давлат органларига кўмаклашади;

Туман хокимлиги аппарати билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

Ташкилий-назорат гуруҳи тўғрисидаги низомга ва ҳокимнинг қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

19. Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия масъул котибининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 январдаги 13-сон қарори билан тасдиқланган Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ ташкил этилади.

21. Юридик хизмат фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 
 19 январдаги “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2733-сон қарори билан тасдиқланган Низом талабларига мувофиқ ташкил этилади.

22.Умумий бўлим:

бошқарма аппарати фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлашни, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш йўли билан ишлар сифатини яхшилашни амалга оширади;

тасдиқланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ иш юритиш ва архив ишларини ташкил этишни таъминлайди, тушадиган хат-хабарларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш, ҳисобга олиш, тақсимлаш ва мансублигига кўра юборишни, чиқувчи хат-хабарларни қабул қилиш ва жўнатишни ташкил қилади;

халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш, ҳисобга олиш, расмийлаштириш, кўпайтиришни ва шу жумладан электрон почта орқали жўнатишни таъминлайди;

ҳокимнинг ёрдамчиси ва ҳоким ўринбосарларининг бош мутахассислари билан биргаликда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини белгиланган тартибда кўриб чиқишни ташкил қилади;

махфийлик режимини ва давлат сирлари ҳисобланадиган маълумотларни ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирларни ҳимоя қилишни таъминлайди;

Умумий бўлим тўғрисидаги низомга ва ҳокимнинг қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

23. Бош мутахассис (етакчи мутахассис, I тоифали мутахассис):

функционал вазифаларга мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилиши, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши ҳамда функционал вазифаларга мувофиқ топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича таҳлилий материалларни ва эксперт таклифларни тайёрлайди, шунингдек уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда зарур тарзда келишилишини таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида котибият мудирига, шунингдек белгиланган тартибда ҳокимнинг ўринбосарига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари бўйича - Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари бажарилишини таҳлил қилади; 

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгиланишини ташкил этади; 

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг тегишли ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари аппаратларининг таркибий бўлинмалари (иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий хизматлар) ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганади, улар фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритади;

ҳоким ва ёки унинг ўринбосари томонидан ўтказиладиган мажлисларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва ўзига бириктирилган масалалар бўйича ҳар хил комиссиялар мажлисларида белгиланган тартибда иштирок этади;

тегишли бўлинмалар тўғрисидаги низомга ва функционал вазифаларга мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади. 

24. Бошқарув аппарати бошқа таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассисларининг вазифалари ва функциялари тегишли таркибий бўлинмалар тўғрисидаги низомларда ва ҳоким томонидан тасдиқланадиган функционал вазифаларни тақсимлашда белгиланади.

25. Бошқарув аппаратини сақлаш ва моддий-техника жиҳатидан таъминлаш белгиланган тартибда амалга оширилади.

 



 

Туман ҳокимимининг биринчи ўринбосари ва тармоқлар бўйича ўринбосарларининг мажмуалари ҳамда гуруҳи тўғрисидаги 

НИЗОМ

 

Молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари мажмуаси тўғрисида

НИЗОМ

 

I. Умумий қоидалар

 

1. Ушбу Низом “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимимяти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарорига мувофиқ туман ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари  мажмуасининг (кейинги ўринда мажмуа) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулиятини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Мажмуа ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, халқ депутатлари туман Кенгашининг ва туман ҳокимининг ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.

3. Мажмуа ўз фаолиятини туман ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари раҳбарлигида амалга оширади.

4. Мажмуа ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда туман ҳокимининг ўринбосари кўрсатмасаига асосан вилоят ҳокимлиги, шунингдек давлатнинг бошқа органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

 

II. Мажмуанинг вазифалари ва функциялари

5. Қуйидагилар мажмуанинг вазифалари ҳисобланади:

Туман ҳокимининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунида ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларида белгиланган ваколатлари амалга оширилишини давлат органлари  ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда таъминлаш; 

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган энг муҳим устувор вазифаларга мувофиқ туманни комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Қонунларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган ҳужжатларда белгиланадиган иқтисодий, ижтимоий ва тадбиркорлик соҳасининг энг муҳим устувор вазифаларига мувофиқ ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. Республика миқёсида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган мақсадли дастурларни ижросини таъминлаш;

туманнинг макроиқтисодий кўрсаткичларини, шу жумладан, ялпи ҳудудий маҳсулот, саноат, инвестиция, хизмат кўрсатиш, чакана савдо айланмаси, экспорт, инфляция, бандлик, маҳаллий бюджетнинг ҳар йилги прогноз параметрларини асосланган ҳолда ишлаб чиқиш ва уни самарали ижросини ташкил қилиш, дебитор-кредитор қарздорликларни юзага келишини олдини олиш юзасидан тизимли ишларни амалга ошириш ва қарздорликни бартараф қилишнинг самарали усулларини жорий этиш;

иқтисодиёт масалалари бўйича тегишли вазирлик, идоралар, қўмиталар, тижорат банкларининг ҳудудий тузилмалари иш фаолиятини мувофиқлаштириш, аҳолини тадбиркор қилиш мақсадида улар билан тижорат банклари ўртасида мулоқот ўрнатиш учун ҳар бир хонадонга комплекс банк ва молиявий хизматларни таклиф қилиш орқали имтиёзли кредитлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва сўзсиз амалга ошириш; 

тармоқ ва ҳудудий бошқарув органлари узвий ҳамкорлигини йўлга қўйиш, иқтисодиётнинг барча тармоқларини, шу жумладан, базавий тармоқларини узвий ривожланиши, бунда туман кесимида ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурсларини оқилона жойлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ишлаб чиқаришни модернизациялаш, таркибий ўзгартириш ва диверсификацилашни амалга ошириш, инвестицияларни, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни молиявий маблағ ҳамда замонавий технологиялар шаклида жалб қилиш, корхоналар ўртасида кооперация алоқаларини кенгайтириш;

иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, ҳудуд иқтисодиёти ва ижтимоий соҳасини комплекс ривожлантиришнинг асосий дастурларини, шу жумладан, саноат, инвестиция, маҳаллийлаштириш, қишлоқ хўжалигини барча соҳасини, айниқса пахта толасини ва мева-сабзавотни қайта ишлаш, хизматлар соҳасини ривожлантириш каби мақсадли дастурларни кафолатланган молиявий манбааларини аниқлаган ҳолда туманнинг маҳаллий бюджети параметрлари билан узвий тарзда ишлаб чиқиш ва сўзсиз амалга оширишни таъминлаш;

ҳудудий инвестиция дастурлари амалга оширилишини, республика, вилоят  иқтисодиётини ривожлантиришнинг ўртача ва узоқ муддатли дастурларига киритилган йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш;

хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш ва корхоналарнинг устав капиталларидаги давлат улуши ва активларини хусусий инвесторларга, шу жумладан хорижий инвесторларга сотиш ҳисобига республика иқтисодиётида хусусий мулкнинг даражаси ва ролини ошириш; 

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қуватлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва эркинликларининг кафолатларини таъминлаш, қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, янги корхоналар, шу жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида корхоналарни ташкил этиш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳолининг турли қатламлари бандлиги масалаларини ҳал этиш орқали маҳаллий бюджетнинг даромад базасини кенгайтириш, республика ва маҳаллий бюджетга тушумлар ҳажмини ошириш ҳисобига маҳаллий бюджет субвенцияси ҳажмини босқичма-босқич қисқартириш ва бартараф этиш;

қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш, бу соҳани индустриялашган тармоққа айлантириш мақсадида қишлоқ хўжалигининг барча турдаги маҳсулотларини қайта ишлаш ва экспорт қилишни кескин кенгайтириш учун махсус дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

ишлаб чиқарилган маҳсулотларни, ҳудудий саноат маҳсулотларини экспорт қилиш дастурларини ишлаб чиқиш, дунёдаги нарх конъюктурасини ўрганиб таҳлил қилиб бориш ва янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш ҳамда уларни янги бозорларда экспорт қилишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

инсон манфаатларини таъминлаш, айниқса аҳолининг қишлоқ жойларда ҳаёт даражасини ва сифатини ошириш, янада фаровон ҳаёт кечириши учун пенсия ва нафақалар, реал даромадларини барқарор ошириш манбааларини яратиш, замонавий банк ва молия инфратузилмасини яратиш ҳисобига нақд пул тўловларини ўз вақтида амалга оширишни янги механизми ва тизимини жорий қилиш;

иқтисодиётда ва ижтимоий соҳада илмий ва технологик салоҳиятни, инновацион технологияларни янада ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирларнинг, амалга оширилаётган илмий тадқиқотлар ва технологик ишланмаларнинг даражаси, сифати ва самарадорлигини ошириш, уларнинг натижаларидан амалда кенг фойдаланишни ташкил этиш;

туризмни рвиожлантириш, туризм инфратузилмаларини шакллантириш, янги туристик маршрутлар ташкил этиш ва чет давлатларда ҳудуднинг туристик салоҳиятини кенг тарғиб қилиш;

чакана ва улгуржи савдони, хизматлар кўрсатиш соҳасини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш, савдони ташкил этиш ва хизматлар кўрсатишнинг янги шакллари ва усулларини кенг жорий этиш, аҳолини истеъмол товарлари ва хизматлар билан таъминлаш бўйича маркетинг тадқиқотлари юзасидан бозорлар, ярмарка ва кўргазмалар фаолиятини мувофиқлаштириш;

“ягона дарча” тамойили бўйича тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатувчи ягона марказларнинг ва давлат хизматлари кўрсатувчи бошқа ваколатли органларнинг фаолиятини, шунингдек давлат органлари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг бевосита алоқасиз шаклларини жорий этишнинг ҳолатини таҳлил қилиш;

ишбилармонлик муҳити индикаторларини баҳолаш ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўтказилган сўровлар натижалари асосида тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг натижадорлиги тўғрисидаги таҳлилий материалларни тайёрлаш ва кейинчалик уларни вилоят хокимлиги Иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармасига киритиш; 

ҳудудда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлашга ҳамда кичик ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантиришни рағбатлантиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқиш;

тадбиркорликни ривожлантиришдаги энг муҳим муаммолар бўйича семинарлар ва давра суҳбатларини мунтазам ўтказиш, шунингдек тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги тўғрисидаги материалларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш йўли билан тадбиркорлик субъектлари орасида ахборот ва тушунтириш ишларини ташкил этиш;

давлат органларида, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек почта ва телекоммуникацияларни ривожлантириш, ахборот фаолияти, архив иши, интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқларни ҳуқуқий муҳофаза қилиш самарадорлигини ошириш; 

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, дастлабки қайта ишлаш корхоналарини ташкил этиш ва маҳсулотларни экспорт қилиш, шунингдек қишлоқда ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси объектларини ривожлантириш чора-тадбирларини  амалга ошириш.

6. Мажмуа ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

ҳоким ва унинг ўринбосарлари топшириқлари бўйича тегишли таҳлилий, маълумотнома, статистик материаллар ва таклифларни умумлаштиради ва тайёрлайди; 

халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокими томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни ташкил этади, уларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни ва назорат режаларини ишлаб чиқади;

муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда туманни, шунингдек иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда ҳокимга ва унинг ўринбосарларига тақдим этади; 

иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг муҳим устувор вазифалари, давлат дастурлари амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари бажарилиши бўйича тегишли тизимланган маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади; 

халқ депутатлари туман Кенгаши сессиялари, туман фаоллари йиғилишлари, ҳоким ва унинг ўринбосарлари иштирокида ўтказиладиган йиғилишлар ва бошқа тадбирлар ўтказилишини таъминлайди, қабул қилинган қарорлар амалга оширилишини назорат қилади; 

халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимликнинг комиссиялари ва бошқа ишчи органлари ишларини ташкил этади, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади; 

туман ҳокимининг туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим ва долзарб масалалари бўйича ҳисоботи халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан эшитилишини ташкиллаштиришда соҳага тааллуқли материалларни тайёрлайди;

туман ҳокимлигининг иш режасига мажмуа йўналиши бўйича масалаларга доир таклифларни киритади; 

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқади;

халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг фаолияти тўғрисида жамоатчиликни белгиланган тартибда хабардор қилишни ташкил этади. 

Мажмуа қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.

 

III. Мажмуанинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги 

 

7. Мажмуа ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, бошқа ташкилотлардан   белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

зарурат бўлганда, ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимининг ҳужжатлари  лойиҳаларини тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарларива ходимларини таклиф этиш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик эксперт гуруҳлари ташкил этиш; 

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, бошқа ташкилотлардан улар томонидан киритилган халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимининг ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини пухта қайта ишлашни белгиланган тартибда талаб қилиш; 

ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларибошқа ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари иштирокида кўриб чиқилиши  ва муҳокама қилинишини ташкил этиш; 

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, бошқа ташкилотлар раҳбарларига тезкорлик билан ҳал этишни талаб қиладиган ҳамда бошқарув аппаратига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, бошқа ташкилотларнинг норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг, халқ депутатлари туман Кенгаши ҳужжатлари, туман ҳокимининг ҳужжатлари ва топшириқлари, унинг ўринбосарлари топшириқлари бажарилиши юзасидан ишларини белгиланган тартибда ўрганиш.

8. Мажмуа:

ўзига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари аппаратлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг топшириқларига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари ҳар томонлама ва ўз вақтида тайёрланиши;

ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденцияларининг, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилишининг тизимли мониторинги олиб борилиши, вилоят ҳокимининг кўриб чиқиши ва қарор қабул қилишини талаб этувчи муаммоли масалаларнинг келиб чиқиши сабаблари ўз вақтида аниқланиши ва таклифлар тайёрланиши;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан туман ҳокимлигига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишининг ташкил этилиши, уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши, шунингдек асосланган хулосалар тайёрланиши;

халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва халқ депутатлари туман Кенгашига кўриб чиқиш учун киритиладиган ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш сифати, шунингдек киритилган лойиҳалар ва қабул қилинган қарорлар амалга оширилишининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, шунингдек туман ҳокими ва унинг ўринбосарлари топшириқларининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши ҳолатининг   ўз вақтида ўрганилиши учун жавоб беради.

 

IV. Мажмуанинг тузилмаси

 

9. Мажмуа тузилмаси бош мутахассис, етакчи мутахассис ва 1-тоифали мутахассисдан иборат бўлади.

Мажмуанинг тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимимяти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарори билан белгиланади.

10. Мажмуанинг ишлари туман ҳокими томонидан тасдиқланадиган Бошқарув аппарати ва ходимларнинг функционал вазифалари тўғрисидаги Низомга ва ушбу Низомга мувофиқ ташкил этилади.

11. Мажмуа ўз фаолиятида туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарига бўйсунади.

Туман ҳокими ўринбосарининг бош мутахассиси ва мутахассислари, ҳокимнинг биринчи ўринбосари тақдимномаси бўйича туман ҳокимининг фармойиши билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

 

V. Мажмуа фаолиятини ташкил этиш

12. Мажмуанинг ишлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларига, туман ҳокими ва унинг ўринбосарларининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек ҳокимлик, таркибий бўлинмалар, уларнинг раҳбарлари ва мутахассисларининг иш режалари асосида ташкил этилади.

13. Мажмуа фаолияти туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари фаолиятига кирувчи Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш бўйича аниқ чора-тадбирларнинг самарали, сифатли ва натижали амалга оширилишини таъминлашга узвий йўналтирилади.

14. Туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари бош мутахассиси

ўз мутахассисларнинг ишларини ташкил қилади ҳамда мазкур Низомда белгиланган ва юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг бажарилиши юзасидан шахсан жавоб беради;

киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат принципларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатидан ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

тасдиқланган тузилмага ва штатлар рўйхатига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, мутахассисларнинг касбий даражасини ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга жазо чоралари кўриш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ва киритади;

мутахассислар ўртасида вазифалар тақсимотини, шунингдек бўлинманинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлашга киритади, мутахассисларнинг иш режаларини тасдиқлайди;

туман ҳокими ёки унинг ўринбосари ўтказадиган йиғилишларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва комиссиялар мажлисларида, шунингдек иш юритиш соҳасига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган бошқа йиғилишларда қатнашади;

иш юритишни белгиланган тартибда олиб боришни таъминлайди.

15. Туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари етакчи мутахассиси, I-тоифали мутахассиси:

Бевосита бош мутахассис раҳбарлигида иш олиб боради;

функционал вазифаларга мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилиши, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши ҳамда функционал вазифаларга мувофиқ топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича таҳлилий материалларни ва эксперт таклифларни тайёрлайди, шунингдек уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда зарур тарзда келишилишини таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида белгиланган тартибда ҳокимнинг ўринбосарига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари бажарилишини таҳлил қилади; 

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгиланишини ташкил этади; 

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг тегишли ҳудудий бўлинмалари  ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганади, улар фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритади;

туман ҳокими ёки унинг ўринбосари томонидан ўтказиладиган мажлисларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва ўзига бириктирилган масалалар бўйича ҳар хил комиссиялар мажлисларида белгиланган тартибда иштирок этади;

тегишли бўлинмалар тўғрисидаги низомга ва функционал вазифаларга мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади. 

 

Туман  ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари мажмуаси тўғрисида

НИЗОМ

 

I. Умумий қоидалар

 

1. Ушбу Низом “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимимяти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарорига мувофиқ вилоят ҳокимининг саноат, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалигини ривожлантириш бўйича ўринбосари мажмуасининг (кейинги ўринда мажмуа) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулиятини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Мажмуа ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, халқ депутатлари туман Кенгашининг ва туман ҳокимининг ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.

3. Мажмуа ўз фаолиятини туман ҳокимининг саноат, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалигини ривожлантириш бўйича ўринбосари раҳбарлигида амалга оширади. 

 

II. Мажмуанинг вазифалари ва функциялари

 

5. Қуйидагилар мажмуанинг вазифалари ҳисобланади:

туман ҳокимининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунида ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларида белгиланган ваколатлари амалга оширилишини давлат органлари  ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда таъминлаш; 

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган энг муҳим устувор вазифаларга мувофиқ туманни комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари, ҳудудий инвестиция дастурлари, ишлаб чиқаришларни модернизациялаш, техник янгилаш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурлари, маҳаллийлаштириш дастури, муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизациялаш дастурлари, янги иш ўринлари ташкил этиш ва бандликни таъминлаш дастурлари, шунингдек бошқа ҳудудий дастурлар амалга оширилиши мониторингини олиб боришнинг самарали тизимини яратиш;

туманнинг саноат салоҳиятини жадал ривожлантириш, юқори қўшилган қийматли, рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича ишлаб чиқаришларни кенгайтириш асосида ҳудуднинг экспорт салоҳиятини оширишга йўналтирилган минерал-хомашёни ва қишлоқ хўжалиги хомашёсини саноат йўли билан янада чуқур қайта ишлаш бўйича янги, юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш дастурий чора-тадбирларини амалга ошириш;

саноатнинг ишламаётган корхоналари фаолиятини тиклаш чора-тадбирлари амалга оширилишини мувофиқлаштириш;

маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материалларни маҳаллийлаштириш дастурлари амалга оширилишини таъминлаш;

туманда стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказилишини ташкил этиш, халқаро стандартларни қўллаш, шу жумладан сифатни бошқариш тизими бўйича маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлилигини ошириш;

шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш; 

капитал қурилишни ташкил этиш ва пудрат ишлари дастурларини амалга ошириш; 

пудрат ташкилотларини мутаносиб ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;

қурилиш индустриясини ва қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш;

муҳандислик ва йўл-транспорт инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

транспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш;

кўрсатилаётган уй-жой-коммунал хизматлар даражаси ва сифатини оширишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

аҳолини сифатли ичимлик сув билан ва санитария жиҳатидан тозалаш тизими билан таъминлаш;

аҳоли пунктларини ободонлаштириш, коммунал хўжалигини ривожлантириш.

6. Мажмуа ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

ҳоким ва унинг ўринбосарлари топшириқлари бўйича тегишли таҳлилий, маълумотнома, статистик материаллар ва таклифларни умумлаштиради ва тайёрлайди; 

халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокими томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни ташкил этади, уларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни ва назорат режаларини ишлаб чиқади;

муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда вилоятни, шунингдек иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини  амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда ҳокимга  ва унинг ўринбосарларига тақдим этади; 

иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг муҳим устувор вазифалари, давлат дастурлари амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари бажарилиши бўйича тегишли тизимланган маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади; 

халқ депутатлари туман Кенгаши сессиялари, туманнинг фаоллари йиғилишлари, ҳоким ва унинг ўринбосарлари иштирокида ўтказиладиган йиғилишлар ва бошқа тадбирлар ўтказилишини таъминлайди, қабул қилинган қарорлар амалга оширилишини назорат қилади; 

халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимликнинг комиссиялари ва бошқа ишчи органлари ишларини ташкил этади, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади; 

туман ҳокимининг туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим ва долзарб масалалари бўйича ҳисоботи халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан эшитилишини ташкиллаштиришда соҳага тааллуқли материалларни тайёрлайди;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқади; 

халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг фаолияти тўғрисида жамоатчиликни белгиланган тартибда хабардор қилишни ташкил этади. 

 

III. Мажмуанинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

 

7. Мажмуа ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

зарурат бўлганда,   ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимининг ҳужжатлари  лойиҳаларини тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари ва ходимларини таклиф этиш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик эксперт гуруҳлари ташкил этиш; 

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, бошқа ташкилотлардан улар томонидан киритилган халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимининг ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини пухта қайта ишлашни белгиланган тартибда талаб қилиш; 

туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари иштирокида кўриб чиқилиши  ва муҳокама қилинишини ташкил этиш; 

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, бошқа ташкилотлар раҳбарларига тезкорлик билан ҳал этишни талаб қиладиган ҳамда бошқарув аппаратига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, бошқа ташкилотларнинг норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг, халқ депутатлари туман Кенгаши ҳужжатлари, туман ҳокимининг ҳужжатлари ва топшириқлари, унинг ўринбосарлари топшириқлари бажарилиши юзасидан ишларини белгиланган тартибда ўрганиш.

8. Мажмуа:

ўзига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденцияларининг, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилишининг тизимли мониторинги олиб борилиши, вилоят ҳокимининг кўриб чиқиши ва қарор қабул қилишини талаб этувчи муаммоли масалаларнинг келиб чиқиши сабаблари ўз вақтида аниқланиши ва таклифлар тайёрланиши;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан туман ҳокимлигига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишининг ташкил этилиши, уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши, шунингдек асосланган хулосалар тайёрланиши;

халқ депутатлари туман Кенгашига кўриб чиқиш учун киритиладиган ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш сифати, шунингдек киритилган лойиҳалар ва қабул қилинган қарорлар амалга оширилишининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши;

Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, шунингдек туман ҳокими ва унинг ўринбосарлари топшириқларининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши ҳолатининг  ўз вақтида ўрганилиши учун жавоб беради.

 

IV. Мажмуанинг тузилмаси

 

9. Мажмуа тузилмаси бош мутахассис иборат бўлади.

Мажмуанинг тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий ижроия ҳокимимяти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарори билан белгиланади.

10. Мажмуанинг ишлари туман ҳокими томонидан тасдиқланадиган Бошқарув аппарати ва ходимларнинг функционал вазифалари тўғрисидаги Низомга ва ушбу Низомга мувофиқ ташкил этилади.

11. Мажмуа ўз фаолиятида туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарига бўйсунади.

Туман ҳокими ўринбосарининг мутахассиси, ҳокимнинг тегишли ўринбосари тақдимномаси бўйича туман ҳокимининг фармойиши билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

 

V. Мажмуа фаолиятини ташкил этиш

 

12. Мажмуа фаолияти туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари фаолиятига кирувчи Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари билан ҳокимликка қуйидаги соҳалардаюкланган вазифаларни бажариш бўйича аниқ чора-тадбирларнинг самарали, сифатли ва натижали амалга оширилишини таъминлашга узвий йўналтирилади.

13. Туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш,капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари нинг бош мутахассиси:

функционал вазифаларга мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилиши, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши ҳамда  функционал вазифаларга мувофиқ топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича таҳлилий материалларни ва эксперт таклифларни тайёрлайди, шунингдек уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда зарур тарзда келишилишини таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида белгиланган тартибда ҳокимнинг ўринбосарига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари бўйича – Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари бажарилишини таҳлил қилади; 

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгиланишини ташкил этади; 

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг тегишли ҳудудий бўлинмалари ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганади, улар фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритади;

туман ҳокими ва/ёки унинг ўринбосари томонидан ўтказиладиган мажлисларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва ўзига бириктирилган масалалар бўйича ҳар хил комиссиялар мажлисларида белгиланган тартибда иштирок этади;

тегишли бўлинмалар тўғрисидаги низомга ва функционал вазифаларга мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади. 

 


Туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича мажмуаси тўғрисида 

НИЗОМ

1.Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия хокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2016 йил 22 декабрдаги  
 ПҚ-2691-сонли ҳамда “Маҳаллий ижроия хокимияти органларининг инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” 2017 йил 28 ноябрдаги ПК-3407-сонли қарорларига мувофик туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлаитириш масалалари бўйича ўринбосари мажмуасининг (кейинги ўринда мажмуа) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулиятини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2.Мажмуа ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат хокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, халк депутатлари туман  Кенгашининг ва тумант ҳокимининг ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.

3. Мажмуа ўз фаоличтини туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари раҳбарлигида амалга оширилади.

4. Мажмуанинг ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажаришда туман ҳокимининг ўринбосари кўрсатмасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикаси олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимлиги, шунингдек давлатнинг бошқа органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

11 Мажмуанинг вазифалари ва функциялари

5. Қуйидагилар мажмуанинг вазифалари ҳисобланади:

Туман ҳокимининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, Ўзбекистан Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги Қонунида ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларида белгиланган ваколатлари амалга оширилишини давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган энг муҳим устувор вазифаларга мувофиқ туманда инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари хамда туризмни ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, Республика миқёсида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган мақсадли дастурларни туманда ижросини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Қонунларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган ҳужжатларда белгиланадиган инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. Республика миқиёсида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган мақсадли дастурларни ижросини таъминлаш;

тегишлилиги бўйича вазирлик, идоралар, қўмиталар, тижорат банкларининг ҳудудий тузилмалари иш фаолиятини мувофиқлаштириш;

тармоқ ва ҳудудий бошқарув органлари узвий ҳамкорлигини йўлга қўйиш, инвестицияларни, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни молиявий маблағ ҳамда замонавий технологиялар шаклида жалб қилиш, корхоналар ўртасида кооперация алоқаларини кенгайтириш;

халқаро ва хорижий ҳукуматлар молия институтларидан туманга жалб қилинаётган кредит ресурслари ва техник кўмаклашиш воситалари (грантлар), Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараккиёт жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари маблағлари ҳисобига марказлаштирилган инвестициялардан самарали фойдаланиш мониторингини олиб бориш;

Ўзбекистон Республикасида ва чет элларда маҳаллий ҳамда хорижий инвесторларга туманнинг иқтисодий ва инвестициявий салоҳияти ҳақида кенг ахбарот бериш мақсадида халқаро конференциялар, семинарлар, инвестиция форумлари ўтказилишини ташкил этиш;

ҳудудий инвестиция дастурлари амалга оширилишини, Республика иқтисодиётини ривожлантиришнинг ўртача ва узоқ муддатли дастурларига киритилган йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш;

тумандаги лойиҳа ташаббускорларига чет эллик инвесторлар билан ўзаро манфаатли алоқалар ўрнатишда кўмаклашиш;

туман тадбиркорлик субъектларининг чет эл компаниялари билан ишлаб чиқариш ва илмий-техник ҳамкорлик ўрнатишига, шунингдек қўшма корхоналар ташкил этишга ва биргаликдаги тадбиркорликнинг бошқа шаклларини ривожлантиришда кўмаклашиш;

туман ҳудудида эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ташкил этишда ва улар фаолиятини тугатишда иштирок этиш;

иқтисодиётда ва ижтимоий соҳада илмий ва технологик салоҳиятни, инновацион технологияларни янада ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирларнинг, амалга оширилаётган илмий тадқиқотлар ва технологик ишланмаларнинг даражаси, сифати ва самарадорлигини ошириш, уларнинг натижаларидан амалда кенг фойдаланишни ташкил этиш;

туризмни ривожлантириш, туризм инфратузилмаларини шакллантириш, янги туристик маршрутлар ташкил этиш ва чет давлатларда ҳудуднинг туристик салоҳиятини кенг тарғиб қилиш;

6. Мажмуанинг ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекисгон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг уринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппарати, ҳоким ва унинг ўринбосарлари топшириқлари бўйича тегишли таҳлилий, маълумотнома, статистик материаллар ва таклифларни умумлаштиради ва тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритиладиган, шунингдек халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокими томонидан қабул килинадиган норматив-ҳуқуқий ва бошқа хужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳукукий экспертизадан ўтказилишини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни ташкил этади, уларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни ва назорат режаларини ишлаб чиқади;

муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда туман иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда ҳокимга ва унинг ўринбосарларига тақдим этади;

иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг муҳим устувор вазифаларини руёбга чиқариш мақсадида ўзи раҳбарлик қилаётган тармоқ ва соҳаларда давлат дастурлари амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг хужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда вилоят ҳокимлигининг қарорлари, фармойишлари ва топшириклари бажарилиши бўйича тегишли тизимланган маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади;

тегишлилиги буйича халқ депутатлари туман Кенгаши сессиялари, фаоллар йиғилишлари, ҳоким ва унинг ўринбосарлари иштирокидаги йиғилишлар ва бошқа тадбирлар ўтказилишини таъминлайди, қабул қилинган қарорлар амалга оширилишини назорат қилади;

халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимликнинг комиссиялари ва бошқа ишчи органлари ишларини ташкил этади, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

тегишлилиги буйича туман ҳокимининг туманни ижтимоий- иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим ва долзарб масалалари буйича хисоботи халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан эшитилишини ташкиллаштиришда сохага тааллуқли материалларни тайёрлайди;

туман ҳокимлигининг иш режасига мажмуа йуналиши буйича масалаларга доир таклифларни киритади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқади;

халк депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг фаолияти тўғрисида жамоатчиликни белгиланган тартибда хабардор қилишни ташкил этади.

Мажмуа қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.

III. Мажмуанинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

7. Мажмуанинг ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қўйидаги ҳуқуқларга эга:

ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, туман ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

зарурат бўлганда, ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва тахлилий материалларни, шунингдек халк депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимининг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, туман хокимлиги аппарат ҳамда туман ташкилот, корхона ва муассаса раҳбарлари ва ҳодимларини таклиф этиш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик эксперт гуруҳлари ташкил этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, ташкилот, корхона ва муассасалардан томонидан киритилган халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимининг ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини пухта қайта ишлашни белгиланган тартибда талаб қилиш;

ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, туман хокимлиги аппарат ҳамда туман ташкилот, корхона ва муассаса раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилиши ва мухокама килинишини ташкил этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, туман ташкилот, корхона ва муассаса раҳбарларига тезкорлик билан хал этишни талаб қиладиган ҳамда бошқарув аппаратига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлик бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириклар бериш;

давлат ва хужалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, туман ташкилот, корхона ва муассасаларнинг норматив- ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг, халк депутатлари туман Кенгаши ҳужжатлари, туман ҳокимининг ҳужжатлари ва топшириклари, унинг ўринбосарлари топшириқлари бажарилиши юзасидан ишларини белгиланган тартибда ўрганиш,

8. Мажмуа

ўзига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари аппаратлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси аппаратининг топшириқларига мувофик таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари ҳар томонлама ва ўз вақтида тайёрланиши;

ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденцияларининг, инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш соҳаларида иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилишининг тизимли мониторинги олиб борилиши, туман ҳокимининг кўриб чиқиши ва қарор қабул қилишини талаб этувчи муаммоли масалаларнинг келиб чиқиши сабаблари ўз вақтида аниқланиши ва таклифлар тайёрланиши;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан туман ҳокимлигига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишининг ташкил этилиши, уларнинг иқтисодий, молиявий ва хуқуқий экспертизадан ўтказилиши, шунингдек асосланган хулосалар тайёрланиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасига, халқ депутатлари туман Кенгашига ўрганиб чиқиш учун киритиладиган ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш сифати, шунингдек киритилган лойиҳалар ва қабул қилинган қарорлар амалга оширилишининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари; 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустахкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофик ижро интизоми таъминланиши;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, шунингдек туман ҳокими ва унинг ўринбосарлари топшириқларининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши ҳолатининг ўз вақтида ўрганилиши учун жавоб беради.

Мажмуанинг тузилмаси

9. Мажмуа тузилмаси мажмуа мудири, бош мутахассис ва 1-тоифали мутахассисдан иборат бўлади.

Мажмуанинг тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия хокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сонли ҳамда “Маҳаллий ижроия хокимияти органларининг инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” 2017 йил  28 ноябрдаги ПҚ-3407-сонли қарори билан белгиланади.

10. Мажмуанинг ишлари туман хокими томонидан тасдиқланадиган Бошқарув аппарати ва ҳодимларнинг функционал вазифалари тўғрисидаги Низомга ва ушбу Низомга мувофиқ ташкил этилади.

11. Мажмуа ўз фаолиятида туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлаитириш масалалари бўйича ўринбосарига бўйсунади.

Туман ҳокими ўринбосарининг мажмуа ўринбосари ва мутахассислари, ҳокимнинг тегишли ўринбосари тақдимномаси бўйича туман хокимининг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

5.Мажмуа фаолиятини ташкил этиш

12. Мажмуанинг ишлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларига, туман ҳокими ва унинг уринбосарларининг топшириқларига мувофик, шунингдек ҳокимлик, таркибий бўлинмалар, уларнинг раҳбарлари ва мутахассисларининг иш режалари асосида ташкил этилади.

13. Мажмуа фаолияти туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари фаолиятига кирувчи Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш бўйича аниқ чора-тадбирларнинг самарали, сифатли ва натижали амалга оширилишини таъминлашга узвий йуналтирилади.

14. Туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари мажмуа мудири:

Мажмуага бевосита раҳбарлик қилади, ўз мутахассисларнинг ишларини ташкил қилади ҳамда мажмуага мазкур Низомда белгиланган ва юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг бажарилиши юзасидан шахсан жавоб беради;

киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат принципларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жихатидан ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

тасдиқланган тузилмага ва штатлар рўйхатига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, мутахассисларнинг касбий даражасини ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга жазо чоралари кўриш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ва киритади;

мутахассислар ўртасида вазифалар тақсимотини, шунингдек бўлинманинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлашга киритади, мутахассисларнинг иш режаларини тасдиқлайди;

туман ҳокими ёки унинг ўринбосари ўтказадиган йиғилишларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва комиссиялар мажлисларида, шунингдек мажмуаниг иш юритиш соҳасига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган бошқа йиғилишларда қатнашади;

иш юритишни белгиланган тартибда олиб боришни таъминлайди, чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.

15. Туман хокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари мажмуасининг бош мутахассиси, I-тоифали мутахассиси:

Бевосита мажмуа мутахассислари иш олиб боради;

функционал вазифаларга мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилиши, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши ҳамда функционал вазифаларга мувофиқ топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва хужжатлар лойихаларини хар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича таҳлилий материалларни ва эксперт таклифларни тайёрлайди, шунингдек уларнинг қонун хужжатларида белгиланган тартибда зарур тарзда келишилишини таъминлайди;

материаллар ва хужжатлар лойихалари тўғрисида мажмуага, шунингдек белгиланган тартибда хокимнинг ўринбосарига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари бўйича - Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг хужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, халк депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг хужжатлари бажарилишини тахлил қилади;

тегишли функционал масалалар ва хужжатлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгиланишини ташкил этади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг тегишли ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари аппаратларининг таркибий бўлинмалари (иқтисодий, молиявий ва хуқуқий хизматлар) ишларининг холати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганади, улар фаолияги самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритади;

туман хокими ёки унинг ўринбосари томонидан ўтказиладиган мажлисларда, шу жумладан хар хафталик аппарат йиғилишларида ва ўзига бириктирилган масалалар бўйича хар хил комиссиялар мажлисларида белгиланган тартибда иштирок этади;

тегишли бўлинмалар тўғрисидаги низомга ва функционал вазифаларга мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.

 

Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари  мажмуаси тўғрисида

НИЗОМ

 

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимимяти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарорига мувофиқ туман  ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари мажмуасининг вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулиятини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Мажмуа ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига,  бошқа қонун ҳужжатларига, халқ депутатлари туман Кенгашининг ва туман  ҳокимининг ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.

3. Мажмуа ўз фаолиятини қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари   раҳбарлигида амалга оширади. 

4. Мажмуа ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда туман ҳокимининг ўринбосари кўрсатмасига асосан вилоят ҳокимлиги, шунингдек давлатнинг бошқа органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

 

II. Мажмуанинг вазифалари ва функциялари

 

5. Қуйидагилар мажмуанинг вазифалари ҳисобланади:

туман ҳокимининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунида ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларида белгиланган ваколатлари амалга оширилишини давлат органлари  ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда таъминлаш; 

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган энг муҳим устувор вазифаларга мувофиқ туманни комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

ҳудуд иқтисодиётининг рақобатбардошлигини тубдан ошириш, экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашни кучайтириш, фермер хўжаликлари, тадбиркорлик субъектларининг экспортдаги иштирокини ҳар томонлама рағбатлантириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишни ташкил этиш;

қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни ва таркибий ўзгартиришларни янада чуқурлаштириш, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари амалга оширилиши юзасидан тизимли таҳлилни ташкил этиш;

қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, фермерлик ҳаракатини ривожлантириш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини таркибий ўзгартиришни таъминлаш;

деҳқончилик ва агротехнологияларнинг илғор усулларини жорий этиш чора-тадбирларини кўриш, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига бозор тамойиллари ва механизмлари асосида хизмат кўрсатувчи тармоқлар, бўғинлар ва тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш; 

сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолининг бозор тамойиллари ва механизмларини жорий этиш, сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш ишларининг ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирларининг  бажарилишини мувофиқлаштириш; 

қишлоқ хўжалигини, сув хўжалигини ва ўрмон хўжалигини ривожлантириш ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ишларини ташкил этиш, ушбу соҳаларга ташқи ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш чора-тадбирларини кўриш; 

чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш, наслчилик ишларини ривожлантириш, ҳайвонларни сунъий уруғлантириш хизматларини кенгайтириш, зооветеринария хизмати кўрсатиш тармоғини ривожлантириш ишларини ташкил этиш;

уруғчилик ва селекция ишларини ташкил этиш;

қишлоқ хўжалиги корхоналарини замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

ипакчиликнинг озуқа базасини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, юқори маҳсулдор тут ипак қуртини етиштириш, тирик пилла етиштиришни кўпайтириш;

табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларнинг сақланиши таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш, табиатни муҳофаза қилиш фаолиятининг самарадорлигини ошириш; 

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, дастлабки қайта ишлаш корхоналарини ташкил этиш ва маҳсулотларни экспорт қилиш, шунингдек қишлоқда ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси объектларини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш.

6. Мажмуа ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари,   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

вилоят хокимлигининг тегишли мажмуалари, ҳоким ва унинг ўринбосарлари топшириқлари бўйича тегишли таҳлилий, маълумотнома, статистик материаллар ва таклифларни умумлаштиради ва тайёрлайди;

халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокими томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни ташкил этади, уларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни ва назорат режаларини ишлаб чиқади;

муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда туман, шунингдек иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда ҳокимга тақдим этади; 

иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг муҳим устувор вазифалари, давлат дастурлари амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари бажарилиши бўйича тегишли тизимланган маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади; 

халқ депутатлари туман Кенгаши сессиялари, ҳудудларнинг фаоллари йиғилишлари, ҳоким ва унинг ўринбосарлари иштирокида ўтказиладиган йиғилишлар ва бошқа тадбирлар ўтказилишини таъминлайди, қабул қилинган қарорлар амалга оширилишини назорат қилади; 

халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимликнинг комиссиялари ва бошқа ишчи органлари ишларини ташкил этади, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади; 

туман ҳокимининг туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим ва долзарб масалалари бўйича ҳисоботи халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан эшитилишини ташкиллаштиришда соҳага тааллуқли материалларни тайёрлайди;

туман ҳокимлигининг иш режасига мажмуа йўналиши бўйича масалаларга доир таклифларни киритади; 

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқади;

халқ депутатлари туман  Кенгаши ва туман ҳокимлигининг фаолияти тўғрисида жамоатчиликни белгиланган тартибда хабардор қилишни ташкил этади. 

Мажмуа қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.

 

III. Мажмуанинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги 

 

7. Мажмуа ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

зарурат бўлганда, ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек халқ депутатлари туман   Кенгаши ва туман  ҳокимининг ҳужжатлари  лойиҳаларини тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари ва ходимларини таклиф этиш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик эксперт гуруҳлари ташкил этиш; 

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, бошқа ташкилотлардан улар томонидан киритилган халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман  ҳокимининг ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини пухта қайта ишлашни белгиланган тартибда талаб қилиш; 

туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари иштирокида кўриб чиқилиши  ва муҳокама қилинишини ташкил этиш; 

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, бошқа ташкилотлар раҳбарларига тезкорлик билан ҳал этишни талаб қиладиган ҳамда бошқарув аппаратига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, бошқа ташкилотларнинг норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг, халқ депутатлари туман  Кенгаши ҳужжатлари, туман  ҳокимининг ҳужжатлари ва топшириқлари, унинг ўринбосарлари топшириқлари бажарилиши юзасидан ишларини белгиланган тартибда ўрганиш.

8. Мажмуа ўзига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденцияларининг, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилишининг тизимли мониторинги олиб борилиши, туман ҳокимининг кўриб чиқиши ва қарор қабул қилишини талаб этувчи муаммоли масалаларнинг келиб чиқиши сабаблари ўз вақтида аниқланиши ва таклифлар тайёрланиши;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан туман   ҳокимлигига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишининг ташкил этилиши, уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши, шунингдек асосланган хулосалар тайёрланиши;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, шунингдек туман ҳокими ва унинг ўринбосарлари топшириқларининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши ҳолатининг   ўз вақтида ўрганилиши учун жавоб беради.

 

IV. Мажмуанинг тузилмаси

 

9. Мажмуа тузилмаси бош мутахассис ва 1-тоифали мутахассисдан иборат бўлади.

Мажмуанинг тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимимяти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарори билан белгиланади.

10. Мажмуанинг ишлари туман ҳокими томонидан тасдиқланадиган Бошқарув аппарати ва ходимларнинг функционал вазифалари тўғрисидаги Низомга ва ушбу Низомга мувофиқ ташкил этилади.

11. Мажмуа ўз фаолиятида вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарига бўйсунади.

Туман ҳокими ўринбосарининг бош мутахассиси ва мутахассислари, ҳокимнинг тегишли ўринбосари тақдимномаси бўйича туман ҳокимининг фармойиши билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

15. Туман  ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари мажмуасининг бош мутахассиси, I-тоифали мутахассиси:

бевосита хоким ўринбосари раҳбарлигида иш олиб боради;

функционал вазифаларга мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилиши, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши ҳамда  функционал вазифаларга мувофиқ топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича таҳлилий материалларни ва эксперт таклифларни тайёрлайди, шунингдек уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда зарур тарзда келишилишини таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида котибият мудирига, шунингдек белгиланган тартибда ҳокимнинг ўринбосарига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари бўйича – Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари бажарилишини таҳлил қилади; 

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгиланишини ташкил этади; 

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг тегишли ҳудудий бўлинмаларининг ишлари ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганади, улар фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритади;

туман ҳокими ёки унинг ўринбосари томонидан ўтказиладиган мажлисларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва ўзига бириктирилган масалалар бўйича ҳар хил комиссиялар мажлисларида белгиланган тартибда иштирок этади;

тегишли бўлинмалар тўғрисидаги низомга ва функционал вазифаларга мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.

 

Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш
 ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари мажмуаси тўғрисида

НИЗОМ

 

I. Умумий қоидалар

 

1. Ушбу Низом “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимимяти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2016 йил 22 декабрдаги
 ПҚ-2691-сон қарорига мувофиқ вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари мажмуасининг (кейинги ўринларда мажмуаси) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулиятини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Мажмуаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, халқ депутатлари туман Кенгашининг ва туман ҳокимининг ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.

3. Мажмуа ўз фаолиятини туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари раҳбарлигида амалга оширади. 

4. Мажмуа ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда туман ҳокимининг ўринбосари кўрсатмасига асосан ишларни ташкил этади.

 

II. Мажмуанинг вазифалари ва функциялари

 

5. Қуйидагилар мажмуанинг вазифалари ҳисобланади:

туман ҳокимининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунида ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларида белгиланган ваколатлари амалга оширилишини давлат органлари  ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда таъминлаш; 

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган энг муҳим устувор вазифаларга мувофиқ туманни комплекс ривожлантириш  бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

ривожлантиришнинг мақсадли давлат дастурлари, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилишини ташкил этиш;

норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, шу жумладан уларнинг айрим тармоқларга ва умуман ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қисқа муддатли ва узоқ муддатли таъсирини комплекс баҳолаш. 

6. Мажмуа ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари,  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Вилоят хокимлиги, туман ҳоким ва унинг ўринбосарлари топшириқлари бўйича тегишли таҳлилий, маълумотнома, статистик материаллар ва таклифларни умумлаштиради ва тайёрлайди; 

Халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокими томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни ташкил этади, уларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни ва назорат режаларини ишлаб чиқади;

муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда туманни иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда ҳокимга  ва унинг ўринбосарларига тақдим этади; 

ижтимоий соҳанинг муҳим устувор вазифалари, давлат дастурлари амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари бажарилиши бўйича тегишли тизимланган маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади; 

халқ депутатлари туман Кенгаши сессиялари, туманнинг фаоллари йиғилишлари, ҳоким ва унинг ўринбосарлари иштирокида ўтказиладиган йиғилишлар ва бошқа тадбирларда қатнашади, қабул қилинган қарорлар амалга оширилишини ижросини таъминлайди ва назорат қилади; 

халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимликнинг комиссиялари ва бошқа ишчи органлари ишларини ташкил этади, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади; 

туман ҳокимининг туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим ва долзарб масалалари бўйича ҳисоботи халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан эшитилишини ташкиллаштиришда соҳага тааллуқли материалларни тайёрлайди;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқади; 

халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг фаолияти тўғрисида жамоатчиликни белгиланган тартибда хабардор қилишни ташкил этади. 

 

III. Мажмуанинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги 

 

7. Мажмуа ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, бошқа ташкилотлардан  белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

зарурат бўлганда,   ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимининг ҳужжатлари  лойиҳаларини тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари ва ходимларини таклиф этиш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик эксперт гуруҳлари ташкил этиш; 

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, бошқа ташкилотлардан улар томонидан киритилган халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимининг ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини пухта қайта ишлашни белгиланган тартибда талаб қилиш; 

ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларида давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари,бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари иштирокида кўриб чиқилиши  ва муҳокама қилинишини ташкил этиш; 

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, бошқа ташкилотлар раҳбарларига тезкорлик билан ҳал этишни талаб қиладиган ҳамда бошқарув аппаратига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, бошқа ташкилотларнинг норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг, халқ депутатлари туман Кенгаши ҳужжатлари, туман ҳокимининг ҳужжатлари ва топшириқлари, унинг ўринбосарлари топшириқлари бажарилиши юзасидан ишларини белгиланган тартибда ўрганиш.

Ёшлар сиёсати соҳасида:

ёшлар, яъни ўттиз ёшдан ошмаган шахслар, хусусан, таълим билан қамраб олинган ёшлар, уюшмаган ёшлар, ёш мутахассислар, тадбиркор ёшлар, ёш фермерлар, ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш;

умумтаълим мактабларининг 9-синфлари битирувчиларини касбга йўналтириш ва уларни кейинчалик ўрта махсус, касб-ҳунар таълим тизимида ўқиш билан тўлиқ қамраб олиш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш;

академик лицейлар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, жумладан, уларни худудлар кесимида оптимал жойлаштириш, истеъдодли ёшларни қамраб олиш, ўқув жараёни сифатини ошириш;

олий таълим йўналишлари ва олий маълумотли кадрлар тайёрлаш кўрсаткичларининг ҳудудлар бўйича оптимал тақсимоти юзасидан асосланган таклифлар ишлаб чиқиш, битирувчиларни чуқур профессионал билимларга эга бўлишларига қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

таълим тизимининг барча босқичларида ўқув жараёни сифатини, ўқувчи-талабаларнинг давоматини таъминлаш юзасидан аниқ чораларни кўриш ва назорат қилиш, бу борада таълим муассасаси, маҳалла, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари, профилактика инспекторлари ва ота-оналарни ўзаро ҳамкорликдаги ишларини мувофиқлаштириш;

аҳоли, ёшларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш, миллий адабиётимиз ва жаҳон адабиётининг энг яхши намуналарини кенг тарғиб қилиш, “оммавий маданият”нинг кўринишларига қарши маънавий профилактика ишларига раҳбарлик қилиш;

таълим тизимининг барча босқичларида чет тилларига, компьютер технологиялари ва интернет-ресурсларидан фойдаланишнинг илғор кўникмаларига ўргатиш бўйича комплекс чора-тадбирлар бажарилишини назорат қилиш;

ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича уларнинг мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда аниқ ва манзилли чора-тадбирлар дастурлари ишлаб чиқиш, турли тўгаракларга, шу жумладан, болалар мусиқа ва санъат, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига қамраб олиш ишларини тизимли ташкил этиш;

ёшларни юксак ахлоқий тарбиялаш, уларни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш ва жамиятда юксак маънавиятини қарор топтириш борасидаги ишларга раҳбарлик қилиш;

ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, аҳолининг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшлар тарбияси масаласида жамоатчилик назоратини ташкил этиш, жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳасидаги вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

ота-оналарнинг педагогик маданиятини юксалтиришга, баркамол авлод тарбиясида “оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлик концепциясини амалга оширишга раҳбарлик қилиш;

уюшмаган ёшларнинг манфаатларини рўёбга чиқаришда иштирок этувчи давлат органлари, муассасалар ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ёшларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган устувор йўналишларни белгилаш; 

уюшмаган ёшларнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилиш учун уларнинг эҳтиёжини аниқлаш бўйича мониторинг олиб бориш ва баҳолаш, касбга ўргатиш, ишга жойлаштириш, жумладан, кичик ва ўрта бизнес ва оилавий тадбиркорликка кенг жалб этиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш;

ёш мутахассисларни ишга жойлаштиришнинг тизимли мониторингини ташкил этиш, меҳнат бозорида уларнинг рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилган махсус дастурларни ишлаб чиқиш ва уни амалиётга жорий этиш, ёш кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ишларни амалга ошириш;

ёшлар тадбиркорлиги ҳамда ёш фермерлар фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ёшлар тадбиркорлигини ташкил этишда кўмаклашиш, имтиёзли кредитлар бериш, жой ажратиш, моддий ва техник воситалар билан таъминланишига доир дастурларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариш;

ёш оилаларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитларни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тизимини амалга ошириш, кам таъминланган ёш оилаларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда моддий ёрдам бериш чораларини кўриш.

Ижтимоий ривожлантириш соҳасида:

аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, хаёт ва меҳнат фаолияти, малакали тиббий ёрдам олиш, маданий мерослардан бахраманд бўлиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш, дам олишини ташкил этиш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий ва ижтимоий шарт-шароитларни яратиш ҳамда сифат жиҳатдан янги даражага кўтариш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш;

аҳолининг ижтимоий эҳтиёж ва талабларини ўрганиш асосида ҳудудларда ижтимоий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва ижросини мониторинг қилиш;

соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, аҳолига юқори малакали тиббий ёрдамни кўрсатиш, соғлиқни сақлаш муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва кадрлар салохиятини ошириш борасида  тизимли ишларни амалга ошириш;

қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларнинг иш самарадорлигини ошириш, ҳар бир инсон ва бутун оила даражасида энг кўп учрайдиган касалликлар профилактикаси ва даволаш жараёнини ташкил этиш, оилаларни патронаж тизими билан тўлиқ қамраб олиш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини, шу жумладан соғлом овқатланишни тарғиб қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш, туғма ва ирсий касалликларни олдини олиш, ривожланиш нуқсони бўлган болаларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш сифатини ошириш, уларнинг жамият ҳаётида тўлақонли қатнашишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

аҳолига ташҳис қўйишнинг замонавий усулларини жорий этиш ва юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўламини янада кенгайтириш. Жаҳон стандартлари даражасидаги энг самарали, мураккаб ва юқори технологияли усулларга бўлган аҳоли эҳтиёжини қондиришга йўналтирилган тадбирлар ижросини таъминлаш;

аҳолини дори воситалари билан таъминлашни янада яхшилаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган сифатли дори воситалар ва тиббий буюмлар билан таъминот даражасини ошириш, маҳаллий фармацевтика саноатига инвестициялар киритиш учун чет эл етакчи компаниялари ва инвесторларини жалб қилиш бўйича тадбирларни амалга ошириш;

спорт соҳасида олиб борилаётган ишлар кўламини янада кенгайтириш, спортни оммавийлигини ошириш, қизлар ўртасида спортни ривожлантириш, барча ҳудудлар, айниқса энг чекка қишлоқларида халқаро талабларга жавоб берадиган моддий-техник базага эга замонавий спорт иншоотларини барпо этиш;

аҳолининг турмуш маданиятини, ҳаёт сифатини оширишга қаратилган таълим, дам олиш ва ҳордиқ чиқариш, бандлик, маиший хизматлар кўрсатиш, маданият, санъат ва спорт соҳалари муассасаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

маҳалла фуқаролар йиғинлари, хотин-қизлар, нуронийлар, ёшлар ташкилотлари, фуқаролик жамиятлари институтлари, оммавий ахборот воситаларининг тинч осойишта ҳаётимизни асраш ва мустаҳкамлашга қаратилган вазифалар ижросини мувофиқлаштириш.

Маънавий-маърифий ишлар соҳасида:

аҳоли ўртасида мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурлари аҳамиятининг тарғибот ва ташвиқотини ташкил қилиш;

аҳолининг маънавий муаммо ва эҳтиёжларини ўрганиб бориш асосида ҳудудда маънавий муҳит соғломлигини таъминлаш, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча ташкилотларнинг маънавий-маърифий фаолиятини мувофиқлаштириш ва раҳбарлик қилиш;

аҳолининг маънавий-ахлоқий, диний-маърифий, маданий савиясини ошириш ва унинг доимий равишда ўсиб бораётган интеллектуал, эстетик ва маданий эҳтиёжларини таъминлаш, маънавий-маърифий меросни, урф-одат ва қадриятларни сақлаш, тарғиб қилиш ишларига раҳбарлик қилиш;

ҳудудда соғлом турмуш тарзи, миллатлараро тотувлик, ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ташкил этиш масалаларини мувофиқлаштириш, тадбирларнинг мақсадли, режали, тартибли ташкил этиш ва тарбиявий самарадорлигини таъминлаш чора-тадбирларини кўриш;

ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, одамларни ҳушёрлик ва огоҳликка даъват этиш, ёшларда ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фуқароларда қонунга ҳурмат, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасизлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган самарали тарғибот тизимини йўлга қўйиш;

аҳоли орасида диний экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси, ноқонуний миграция, “оммавий маданият” таҳдидларидан огоҳ қилишга қаратилган профилактик маърифий, тарбиявий чора-тадбирларга раҳбарлик қилиш;

аҳоли орасида меҳр-оқибат, меҳр-шафқат, мурувват ва ҳиммат, инсофу диёнат, виждонийлик, аҳиллик ва тотувлик, фидойилик, ватанпарварлик, олижаноблик ва бошқа фазилатларни тарғиб қилиш ҳамда маънавий-маърифий ишларни ривожлантиришда маҳалла институтининг ўрни ва ролини ошириш борасидаги ишларга раҳбарлик қилиш;

демократик ўзгартиришларни чуқурлаштириш, жойларда ижтимоий-маънавий муҳитнинг барқарорлигини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда маҳалла институтининг роли ва аҳамиятини кучайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари олдида турган, шу жумладан, ёшларни маърифий, маънавий-ахлоқий тарбиялаш, касбга йўналтириш, кичик ва хусусий тадбиркорликни, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш, жамоатчилик назоратини ташкил этиш, табиатни муҳофаза қилиш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳасидаги вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш; 

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини амалга ошириш учун давлат органлари томонидан зарур шароитлар яратиш, фуқаролар йиғинларига қонунчиликда берилган ваколатларини рўёбга чиқаришда кўмаклашиш ишларини ташкил этиш;

Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг туман бўлимида уларнинг вазифаларини амалга оширишда, шу жумладан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига методик, амалий ва моддий-техник ёрдам кўрсатиш соҳаларида кўмаклашиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини, касбий ва бошқарув кўникмаларини, ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий билимларини оширишни мунтазам ташкил этиш, туман ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари малакасини ошириш ўқув курслари фаолиятига ташкилий раҳбарликни таъминлаш;

фуқаролар йиғинлари раиси ва унинг маслаҳатчилари сайловларини ташкил этиш ва ўтказишда фуқаролар йиғинларига давлат органларининг кўмаклашишини таъминлаш, зарур ҳолларда уларни хоналар, транспорт воситалари ва алоқа воситалари билан таъминлаш;

мамлакатда олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар бўйича сиёсатнинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, ҳудудда ташкил этиладиган чора-тадбирлар мазмуни, самарадорлигини таҳлил қилиш, соҳаларнинг тизимли фаолиятини ташкил қилиш;

оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ташкил этиш масалаларини мувофиқлаштириш, оммавий тадбирларни ўтказишнинг белгиланган тартибига риоя этиш юзасидан назоратни таъминланиши;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, шунингдек туман ҳокими ва унинг ўринбосарлари топшириқларининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши ҳолатининг  ўз вақтида ўрганилиши учун жавоб беради.

 

IV.Мажмуанинг тузилмаси

 

9. Мажмуа тузилмаси бош мутахассис, етакчи мутахассис ва 1-тоифали мутахассисдан иборат бўлади.

Мажмуанинг тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимимяти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарори билан белгиланади.

10. Мажмуанинг ишлари туман ҳокими томонидан тасдиқланадиган Бошқарув аппарати ва ходимларнинг функционал вазифалари тўғрисидаги Низомга ва ушбу Низомга мувофиқ ташкил этилади.

11. Мажмуа ўз фаолиятида туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарига бўйсунади.

Туман ҳокими ўринбосарининг мутахассислари, ҳокимнинг ўринбосари тақдимномаси бўйича туман ҳокимининг фармойиши билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

12. Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бош мутахассиси

Бевосита бош мутахассис раҳбарлигида иш олиб боради;

функционал вазифаларга мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилиши, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши ҳамда функционал вазифаларга мувофиқ топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича таҳлилий материалларни ва эксперт таклифларни тайёрлайди, шунингдек уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда зарур тарзда келишилишини таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида белгиланган тартибда ҳокимнинг ўринбосарига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари бўйича – Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари бажарилишини таҳлил қилади; 

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгиланишини ташкил этади; 

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг тегишли ҳудудий бўлинмалари ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганади, улар фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритади;

туман ҳокими ва /ёки унинг ўринбосари томонидан ўтказиладиган мажлисларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва ўзига бириктирилган масалалар бўйича ҳар хил комиссиялар мажлисларида белгиланган тартибда иштирок этади;

тегишли бўлинмалар тўғрисидаги низомга ва функционал вазифаларга мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади. 

 

Жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича 

НИЗОМИ

 

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимимяти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарорига мувофиқ туман ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича бош мутахассисининг  вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулиятини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Бош мутахассис ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, халқ депутатлари туман Кенгашининг ва туман ҳокимининг ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.

3. Бош мутахассис ўз фаолиятини туман ҳокимининг ёшлар масалалари ўринбосари раҳбарлигида амалга оширади. 

4. Бош мутахассис ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда туман ҳокимининг ўринбосари кўрсатмасига асосан шунингдек давлатнинг бошқа органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

II. Бош мутахассиснинг вазифалари ва функциялари

 

5. Қуйидагилар бош мутахассиснинг вазифалари ҳисобланади:

туман ҳокимининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунида ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларида белгиланган ваколатлари амалга оширилишини давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда таъминлаш; 

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган энг муҳим устувор вазифаларга мувофиқ туманни комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий ва диний масалаларни ҳал этишда ягона сиёсат олиб бориш;

давлат органларининг вилоятда жойлашган жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан ўзаро алоқаси ва ҳамкорлигини таъминлаш; 

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган диний ташкилотларнинг манфаатларини ҳисобга олиш бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш;

давлат органларининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан ўзаро ҳаракатларини мувофиқлаштириш ҳамда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилиш;

“Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ўтказишда маҳаллий давлат, жамоатчилик ва диний ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

маънавий ва миллий қадриятларга, халқимизнинг диний эътиқодлари ва урф-одатларига қарши йўналтирилган мафкуравий таҳдидларга қарши самарали курашиш, ёт ғояларни тарқатишга қарши кураш олиб бориш тадбирлари амалга оширилишини таъминлаш;

миллатлараро тотувликни ва диний бағри кенгликни таъминлашда давлат органларининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлигини мувофиқлаштириш;

миллатлараро дўстлик принципларини қарор топтиришга, миллатлараро муносабатлар маданиятини ривожлантиришга йўналтирилган жамоатчилик ташаббусларини рағбатлантириш, мувофиқлаштириш ва тақдирлаш чора-тадбирларини кўриш;

Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармасининг, Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларининг минтақавий тузилмалари фаолиятига кўмаклашиш.

6. Бош мутахассис ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

ҳоким ва унинг ўринбосарлари топшириқлари бўйича тегишли таҳлилий, маълумотнома, статистик материаллар ва таклифларни умумлаштиради ва тайёрлайди; 

халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокими томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни ташкил этади, уларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни ва назорат режаларини ишлаб чиқади;

муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда туманни, шунингдек иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини  амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда ҳокимга   ва унинг ўринбосарларига тақдим этади; 

иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг муҳим устувор вазифалари, давлат дастурлари амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари бажарилиши бўйича тегишли тизимланган маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади; 

халқ депутатлари туман Кенгаши сессиялари, туманнинг фаоллари йиғилишлари, ҳоким ва унинг ўринбосарлари иштирокида ўтказиладиган йиғилишлар ва бошқа тадбирлар ўтказилишини таъминлайди, қабул қилинган қарорлар амалга оширилишини назорат қилади; 

халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимликнинг комиссиялари ва бошқа ишчи органлари ишларини ташкил этади, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади; 

туман ҳокимининг минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим ва долзарб масалалари бўйича ҳисоботи халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан эшитилишини ташкиллаштиришда соҳага тааллуқли материалларни тайёрлайди;

туман ҳокимлигининг иш режасига ўз йўналиши бўйича масалаларга доир таклифларни киритади; 

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқади; 

халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг фаолияти тўғрисида жамоатчиликни белгиланган тартибда хабардор қилишни ташкил этади. 

Котибият қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.

 

III. Бош мутахассис ҳуқуқлари ва жавобгарлиги 

 

7. Ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

зарурат бўлганда, ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимининг ҳужжатлари  лойиҳаларини тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари ва ходимларини таклиф этиш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик эксперт гуруҳлари ташкил этиш; 

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, бошқа ташкилотлардан улар томонидан киритилган халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимининг ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини пухта қайта ишлашни белгиланган тартибда талаб қилиш; 

ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари иштирокида кўриб чиқилиши  ва муҳокама қилинишини ташкил этиш; 

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, бошқа ташкилотлар раҳбарларига тезкорлик билан ҳал этишни талаб қиладиган ҳамда бошқарув аппаратига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, бошқа ташкилотларнинг норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг, халқ депутатлари туман Кенгаши ҳужжатлари, туман ҳокимининг ҳужжатлари ва топшириқлари, унинг ўринбосарлари топшириқлари бажарилиши юзасидан ишларини белгиланган тартибда ўрганиш.

 

Туман ҳокимининг ўринбосари-хотин-қизлар қўмитаси тўғрисида

НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом “"Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимимяти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2016 йил 22 декабрдаги
 ПҚ-2691-сон қарорига мувофиқ вилоят ҳокимининг ўринбосари-хотин-қизлар қўмитаси раисининг (кейинги ўринда котибият)   вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулиятини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Мажмуа ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, халқ депутатлари туман Кенгашининг ва туман ҳокимининг ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.

3. Мажмуа ўз фаолиятини туман ҳокимининг ўринбосари –хотин-қизлар қўмитаси раиси раҳбарлигида амалга оширади. 

4. Мажмуа ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда туман ҳокимининг ўринбосари кўрсатмасига асосан вилоят ҳокимининг ўринбосари, шунингдек давлатнинг бошқа органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

 

II. Мажмуанинг вазифалари ва функциялари

 

5. Қуйидагилар мажмуанинг вазифалари ҳисобланади:

туман ҳокимининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунида ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларида белгиланган ваколатлари амалга оширилишини давлат органлари  ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда таъминлаш; 

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган энг муҳим устувор вазифаларга мувофиқ туманни комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, оилада, жамиятда ва давлат қурилиши вазифаларини ҳал этишда уларнинг ролини ошириш ишларининг ҳолатини мунтазам ўрганиш ва баҳолаш;

хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни ишга жойлаштиришга ҳар томонлама кўмаклашиш, аёллар тадбиркорлигининг ҳар хил шаклларини ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бажарилишини таъминлаш;

хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий фаоллигини оширишга йўналтирилган тадбирларни тайёрлаш ва амалга ошириш, мамлакатнинг ижтимоий, сиёсий ҳаётида, халқаро хотин-қизлар ҳаракатида аёллар нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаол иштирок этишига кўмаклашиш.

Туман ҳокимининг ўринбосари қонун ҳужжатларига ва ҳоким томонидан тасдиқланадиган функционал вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажарадилар.  

6. Мажмуа ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

вилоят ҳокими ва унинг ўринбосарлари топшириқлари бўйича тегишли таҳлилий, маълумотнома, статистик материаллар ва таклифларни умумлаштиради ва тайёрлайди;

халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокими томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни ташкил этади, уларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни ва назорат режаларини ишлаб чиқади;

муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда туманни, шунингдек иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда ҳокимга ва унинг ўринбосарларига тақдим этади; 

халқ депутатлари туман Кенгаши сессиялари, туманнинг фаоллари йиғилишлари, ҳоким ва унинг ўринбосарлари иштирокида ўтказиладиган йиғилишлар ва бошқа тадбирлар ўтказилишини таъминлайди, қабул қилинган қарорлар амалга оширилишини назорат қилади; 

халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимликнинг комиссиялари ва бошқа ишчи органлари ишларини ташкил этади, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади; 

туман ҳокимининг туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим ва долзарб масалалари бўйича ҳисоботи халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан эшитилишини ташкиллаштиришда соҳага тааллуқли материалларни тайёрлайди;

туман ҳокимлигининг иш режасига мажмуа йўналиши бўйича масалаларга доир таклифларни киритади; 

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқади; 

халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг фаолияти тўғрисида жамоатчиликни белгиланган тартибда хабардор қилишни ташкил этади. 

 

III. Мажмуанинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги 

 

7. Мажмуа ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

зарурат бўлганда, ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимининг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари ва ходимларини таклиф этиш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик эксперт гуруҳлари ташкил этиш; 

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, бошқа ташкилотлардан улар томонидан киритилган халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимининг ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини пухта қайта ишлашни белгиланган тартибда талаб қилиш; 

ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари иштирокида кўриб чиқилиши  ва муҳокама қилинишини ташкил этиш; 

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, бошқа ташкилотлар раҳбарларига тезкорлик билан ҳал этишни талаб қиладиган ҳамда бошқарув аппаратига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, бошқа ташкилотларнинг норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг, халқ депутатлари туман Кенгаши ҳужжатлари, туман ҳокимининг ҳужжатлари ва топшириқлари, унинг ўринбосарлари топшириқлари бажарилиши юзасидан ишларини белгиланган тартибда ўрганиш.

8. Мажмуа:

ўзига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденцияларининг, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилишининг тизимли мониторинги олиб борилиши, вилоят ҳокимининг кўриб чиқиши ва қарор қабул қилишини талаб этувчи муаммоли масалаларнинг келиб чиқиши сабаблари ўз вақтида аниқланиши ва таклифлар тайёрланиши;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан туман ҳокимлигига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишининг ташкил этилиши, уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши, шунингдек асосланган хулосалар тайёрланиши;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, шунингдек туман ҳокими ва унинг ўринбосарлари топшириқларининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши ҳолатининг   ўз вақтида ўрганилиши учун жавоб беради.

 Туман ҳокимининг ўринбосари-хотин-қизлар қўмитасининг бош мутахассиси:

функционал вазифаларга мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилиши, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши ҳамда  функционал вазифаларга мувофиқ топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича таҳлилий материалларни ва эксперт таклифларни тайёрлайди, шунингдек уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда зарур тарзда келишилишини таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида белгиланган тартибда ҳокимнинг ўринбосарига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари бўйича – Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари бажарилишини таҳлил қилади; 

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгиланишини ташкил этади; 

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг тегишли ҳудудий бўлинмалари ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганади, улар фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритади;

туман ҳокими ва /ёки унинг ўринбосари томонидан ўтказиладиган мажлисларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва ўзига бириктирилган масалалар бўйича ҳар хил комиссиялар мажлисларида белгиланган тартибда иштирок этади;

тегишли бўлинмалар тўғрисидаги низомга ва функционал вазифаларга мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.

 

Туман ҳокимлигининг Ташкилий-назорат гуруҳи тўғрисида

НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

 

1. Ушбу Низом “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий ижроия ҳокимимяти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарорига мувофиқ вилоят ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳининг вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулиятини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Ташкилий-назорат гуруҳи ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ва вилоят ҳокимининг ҳужжатларига ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг ва туман ҳокимининг ҳужжатларига,шунингдек ушбу Низомга амал қилади.

3. Ташкилий-назорат гуруҳи ўз фаолиятини туман ҳокими раҳбарлигида амалга оширади. 

4. Ташкилий-назорат гуруҳи ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда туман ҳокимининг кўрсатмасига асосан вилоят ҳокимлиги, шунингдек давлатнинг бошқа органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

 

II. Ташкилий-назорат гуруҳининг вазифалари ва функциялари

 

5. Қуйидагилар ташкилий-назорат гуруҳининг вазифалари ҳисобланади:

туман ҳокимининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунида ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларида белгиланган ваколатлари амалга оширилишини давлат органлари  ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда таъминлаш; 

ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга оширади ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг  ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари,  шунингдек халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокимининг ҳужжатлари ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимининг ҳужжатлари бажарилиши ҳолатини ўрганиш чора-тадбирларини амалга оширади;

белгиланган тартибда туман ҳокимлиги иш режаси лойиҳасини шакллантиради, унинг бажарилиши юзасидан назоратни ташкил этади;

бошқарув аппарати раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги таклифларни туман ҳокимининг кўриб чиқиши учун белгиланган тартибда киритади;

тасдиқланган лавозимлар номенклатурасига мувофиқ кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, мутахассисларни тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш  чора-тадбирлари комплексини амалга оширади, кўриб чиқилаётган номзодларни ҳар томонлама ўрганишни ва улар бўйича ишончли материаллар тайёрланишини таъминлайди;

келгусида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбарлик лавозимларига кўтариш учун бошқарув кадрлари захирасини шакллантириш ишларини ташкил этади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бошқарув кадрлари фаолиятининг тизимли мониторингини олиб боради;

бошқарув кадрларини ҳисобга олиш, уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдларини шакллантириш ва юритиш ишларини ташкил қилади;

заҳирага киритилган бошқарув кадрларининг касбий билимларини доимий такомиллаштириш, малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш жараёнини ташкил қилади;

туман ҳокимининг мутасаддилик қиладиган ўринбосарлари билан биргаликда туман ҳокимлиги аппарати кадрларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бошқарув кадрлари ва уларнинг захираси тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантиришни ва доимий янгилаб боришни таъминлайди;

давлат мукофотларига тавсия этишга оид  ҳужжатларни юритади;

ташкилий-кадрлар масалалари бўйича туман ҳокимининг қарорлари ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, туман ҳокими раҳбарлигида ўтказиладиган йиғилишлар, мажлислар, учрашувлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш чора-тадбирларини кўради;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари сайловларини, Ўзбекистон Республикаси референдумларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тегишли сайлов комиссияларига ёрдам кўрсатади;

халқ депутатлари туман Кенгашининг, унинг комиссияларининг ва бошқа ишчи органларнинг фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлайди, депутатларга уларнинг ўз ваколатларини амалга оширишда кўмаклашади;

фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловларини ташкил этиш ва ўтказишда ҳудудий давлат органларига кўмаклашади;

Ташкилий-назорат гуруҳи тўғрисидаги Низомга ва ҳокимнинг қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

6. Ташкилий-назорат гуруҳи ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни ташкил этади, уларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни ва назорат режаларини ишлаб чиқади;

халқ депутатлари туман Кенгаши сессиялари, ҳудудларнинг фаоллари йиғилишлари, ҳоким ва унинг ўринбосарлари иштирокида ўтказиладиган йиғилишлар ва бошқа тадбирлар ўтказилишини таъминлайди, қабул қилинган қарорлар амалга оширилишини назорат қилади; 

халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимликнинг комиссиялари ва бошқа ишчи органлари ишларини ташкил этади, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади; 

туман ҳокимининг туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим ва долзарб масалалари бўйича ҳисоботи халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан эшитилишини ташкиллаштиришда соҳага тааллуқли материалларни тайёрлайди;

туман ҳокимлигининг иш режасига ташкилий-назорат гуруҳи йўналиши бўйича масалаларга доир таклифларни киритади; 

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқади;

халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг фаолияти тўғрисида жамоатчиликни белгиланган тартибда хабардор қилишни ташкил этади. 

Ташкилий-назорат гуруҳи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.

III. Ташкилий-назорат гуруҳининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

 

7. Ташкилий-назорат гуруҳи ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, бошқа ташкилотлардан   белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

зарурат бўлганда, ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимининг ҳужжатлари  лойиҳаларини тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари ва ходимларини таклиф этиш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик эксперт гуруҳлари ташкил этиш; 

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, бошқа ташкилотлардан улар томонидан киритилган халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимининг ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини пухта қайта ишлашни белгиланган тартибда талаб қилиш; 

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, бошқа ташкилотлар раҳбарларига тезкорлик билан ҳал этишни талаб қиладиган ҳамда бошқарув аппаратига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, бошқа ташкилотларнинг норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг, халқ депутатлари туман Кенгаши ҳужжатлари, туман  ҳокимининг ҳужжатлари ва топшириқлари, унинг ўринбосарлари топшириқлари бажарилиши юзасидан  ишларини белгиланган тартибда ўрганиш.

8. Ташкилий-назорат гуруҳи:

ўзига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

вилоят хокимлиги ташкилий назорат гурухи топшириқларига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари ҳар томонлама ва ўз вақтида тайёрланиши;

ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденцияларининг, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилишининг тизимли мониторинги олиб борилиши, туман ҳокимининг кўриб чиқиши ва қарор қабул қилишини талаб этувчи муаммоли масалаларнинг келиб чиқиши сабаблари ўз вақтида аниқланиши ва таклифлар тайёрланиши;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан туман ҳокимлигига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишининг ташкил этилиши, уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши, шунингдек асосланган хулосалар тайёрланиши;

халқ депутатлари вилоят Кенгашига  ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашига кўриб чиқиш учун киритиладиган ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш сифати, шунингдек киритилган лойиҳалар ва қабул қилинган қарорлар амалга оширилишининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, шунингдек туман ҳокими ва унинг ўринбосарлари топшириқларининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши ҳолатининг  ўз вақтида ўрганилиши учун жавоб беради.

 

IV. Ташкилий-назорат гуруҳининг тузилмаси

 

9. Ташкилий-назорат гуруҳи тузилмаси гуруҳ раҳбари, бош мутахассисидан иборат бўлади.

Ташкилий-назорат гуруҳининг тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий ижроия ҳокимимяти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарори билан белгиланади.

10. Ташкилий-назорат гуруҳининг ишлари туман ҳокими томонидан тасдиқланадиган Бошқарув аппарати ва ходимларнинг функционал вазифалари тўғрисидаги Низомга ва ушбу Низомга мувофиқ ташкил этилади.

11. Ташкилий-назорат гуруҳи ўз фаолиятида туман ҳокимига бўйсунади.

Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари вилоят хокимлиги ташкилий-кадрлар назорат гурухи билан келишган ҳолда ҳокимнинг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

V. Ташкилий-назорат гуруҳи фаолиятини ташкил этиш

 

12. Ташкилий-назорат гуруҳининг ишлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг  ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларига, вилоят ҳокими ва унинг ўринбосарларининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек ҳокимлик, таркибий бўлинмалар, уларнинг раҳбарлари ва мутахассисларининг иш режалари асосида ташкил этилади.

13. Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари:

Ташкилий-назорат гуруҳига бевосита раҳбарлик қилади, ўз мутахассиси ишини ташкил қилади ҳамда ташкилий-назорат гуруҳига мазкур Низомда белгиланган ва юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг бажарилиши юзасидан шахсан жавоб беради;

киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат принципларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатидан ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

тасдиқланган тузилмага ва штатлар рўйхатига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, мутахассисларнинг касбий даражасини ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга жазо чоралари кўриш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ва киритади;

мутахассислар ўртасида вазифалар тақсимотини, шунингдек бўлинманинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлашга киритади, мутахассисларнинг иш режаларини тасдиқлайди;

туман ҳокими ёки унинг ўринбосари ўтказадиган йиғилишларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва комиссиялар мажлисларида, шунингдек  иш юритиш соҳасига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган бошқа йиғилишларда қатнашади;

иш юритишни белгиланган тартибда олиб боришни таъминлайди, чиқувчи   хат-хабарларни имзолайди.

14. Ташкилий-назорат гуруҳининг  етакчи мутахассиси:

Бевосита гуруҳ раҳбарининг  раҳбарлигида иш олиб боради;

функционал вазифаларга мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилиши, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши ҳамда  функционал вазифаларга мувофиқ топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича таҳлилий материалларни ва эксперт таклифларни тайёрлайди, шунингдек уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда зарур тарзда келишилишини таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида гуруҳ раҳбарига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари бўйича - Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари бажарилишини таҳлил қилади; 

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгиланишини ташкил этади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг тегишли ҳудудий бўлинмалари, туман ҳокимлиги аппаратининг таркибий бўлинмалари (иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий хизматлар) ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганади, улар фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритади;

туман ҳокими томонидан ўтказиладиган мажлисларда, шу жумладан, ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва ўзига бириктирилган масалалар бўйича ҳар хил комиссиялар мажлисларида белгиланган тартибда иштирок этади;

тегишли бўлинмалар тўғрисидаги низомга ва функционал вазифаларга мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.

 

Туман ҳокимлиги Умумий бўлими тўғрисида

НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

 

1. Ушбу Низом “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимимяти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарорига мувофиқ вилоят ҳокимлиги Умумий бўлимининг вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулиятини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Умумий бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, халқ депутатлари туман Кенгашининг ва туман ҳокимининг ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.

3. Умумий бўлим ўз фаолиятини туман ҳокими раҳбарлигида амалга оширади. 

4. Умумий бўлим ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда туман ҳокимининг кўрсатмасига асосан давлатнинг бошқа органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

 

II. Умумий бўлимнинг вазифалари ва функциялари

 

5. Қуйидагилар умумий бўлимнинг  вазифалари ҳисобланади:

вилоят ҳокимининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунида ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларида белгиланган ваколатлари амалга оширилишини давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда таъминлаш; 

тасдиқланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ иш юритиш ва архив ишларини ташкил этишни таъминлайди, тушадиган хат-хабарларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш, ҳисобга олиш, тақсимлаш ва мансублигига кўра юборишни, чиқувчи хат-хабарларни қабул қилиш ва жўнатишни ташкил қилади;

халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимининг ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш, ҳисобга олиш, расмийлаштириш, кўпайтиришни ва шу жумладан электрон почта орқали жўнатишни таъминлайди;

туман ҳокимининг ёрдамчиси ва туман ҳокими ўринбосарларининг мажмуаларилари билан биргаликда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини белгиланган тартибда кўриб чиқишни ташкил қилади;

бошқа таркибий бўлинмалар билан биргаликда халқ депутатлари туман Кенгаши сессияларига ва бошқа йиғилишларга техник хизмат кўрсатишни ташкил қилади;

Умумий бўлим тўғрисидаги Низомга ва туман ҳокимининг қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

6. Умумий бўлим ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

туман ҳокимлигининг иш режасига умумий бўлимига оид масалалар бўйича таклифларни киритади; 

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқади;

махфийлик режимини ва давлат сирлари ҳисобланадиган маълумотларни ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирларни ҳимоя қилишни таъминлайди;

Умумий бўлим қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.

 

III. Умумий бўлимнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги 

 

7. Умумий бўлим ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

зарурат бўлганда, ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимининг ҳужжатлари  лойиҳаларини тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари ва ходимларини таклиф этиш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик эксперт гуруҳлари ташкил этиш; 

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, бошқа ташкилотлардан улар томонидан киритилган халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимининг ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини пухта қайта ишлашни белгиланган тартибда талаб қилиш; 

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, бошқа ташкилотлар раҳбарларига тезкорлик билан ҳал этишни талаб қиладиган ҳамда бошқарув аппаратига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, бошқа ташкилотларнинг норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг, халқ депутатлари туман Кенгаши ҳужжатлари, туман ҳокимининг ҳужжатлари ва топшириқлари, унинг ўринбосарлари топшириқлари бажарилиши юзасидан ишларини белгиланган тартибда ўрганиш.

8. Умумий бўлим:

ўзига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

халқ депутатлари туман Кенгашига кўриб чиқиш учун киритиладиган ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш сифати, шунингдек киритилган лойиҳалар ва қабул қилинган қарорлар амалга оширилишининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши;

Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, шунингдек туман ҳокими ва унинг ўринбосарлари топшириқларининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши ҳолатининг  ўз вақтида ўрганилиши учун жавоб беради.


 

IV. Умумий бўлимнинг тузилмаси

 

9. Умумий бўлимнинг тузилмаси девонхона мудири, 1 та етакчи мутахассисдан иборат бўлади.

Умумий бўлимнинг тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимимяти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарори билан белгиланади.

10. Умумий бўлимнинг ишлари туман ҳокими томонидан тасдиқланадиган Бошқарув аппарати ва ходимларнинг функционал вазифалари тўғрисидаги Низомга ва ушбу Низомга мувофиқ иш ташкил этилади.

11. Умумий бўлим ўз фаолиятида  туман ҳокимига бўйсунади. Умумий бўлим мудири туман ҳокимининг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

 

V. Умумий бўлимнинг фаолиятини ташкил этиш

 

12. Умумий бўлимнинг ишлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларига, вилоят ҳокимининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек ҳокимлик иш режалари асосида ташкил этилади.

13. Умумий бўлим мудири:

Умумий бўлимга бевосита раҳбарлик қилади, ўз мутахассисларнинг ишларини ташкил қилади ҳамда Умумий бўлимга мазкур Низомда белгиланган ва юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг бажарилиши юзасидан шахсан жавоб беради;

киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат принципларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатидан ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

тасдиқланган тузилмага ва штатлар рўйхатига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, мутахассисларнинг касбий даражасини ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга жазо чоралари кўриш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ва киритади;

мутахассислар ўртасида вазифалар тақсимотини, шунингдек бўлинманинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлашга киритади, мутахассисларнинг иш режаларини тасдиқлайди;

туман ҳокими ёки унинг ўринбосари ўтказадиган йиғилишларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва комиссиялар мажлисларида, шунингдек  иш юритиш соҳасига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган бошқа йиғилишларда қатнашади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12-январдаги 12-сонли “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 1999 йил 29 мартдаги
 140-сонли “Ўзбекистон Республикаси бошқарувива Давлат бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорларига асосан иш юритади;

туман ҳокимлиги ҳужжатлар йиғма жилдлари номенклатурасини тузади, ҳокимлик аппаратида ҳужжатларнинг сақланишини таъминлайди ва архив ишларини ташкил этишни таъминлайди;

 

15. Бош мутахассис (етакчи мутахассис):

функционал вазифаларга мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилиши, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши ҳамда функционал вазифаларга мувофиқ топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича таҳлилий материалларни ва эксперт таклифларни тайёрлайди, шунингдек уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда зарур тарзда келишилишини таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида бўлим мудирига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади;

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгиланишини ташкил этади;

ҳоким ва/ёки унинг ўринбосари томонидан ўтказиладиган мажлисларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва ўзига бириктирилган масалалар бўйича ҳар хил комиссиялар мажлисларида белгиланган тартибда иштирок этади;

Ушбу низом ва функционал вазифаларга мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади