Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз тумани ҳокимлиги ёш тадбиркорларни ҳамкорликка чорлайди!
Эълонлар / 2021-04-20

Сиз ёшсиз ва ўз тадбиркорлик фаолиятингизни бошлаш учун қулай жой қидиряпсизми?

Термиз туман ҳокимлиги 30 ёшгача бўлган ёшлар учун туман ҳудудида янги ташкил этилган 5,5 гектар майдондаги Ёшлар кичик саноат зонасида ўз тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйишни таклиф қилади.

5,5 гектар майдондаги Ёшлар кичик саноат зонаси барча инфратузилмалар билан таъминланади.

Ёшлар кичик саноат зонасида фаолият юритиш истагида бўлган ёш тадбиркорлардан фақат бир нарса сўралади: импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда ёшлар учун иш ўринларини яратиш.

Тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагини билдирган ёш ташаббускорлар қуйидаги телефон рақамига боғланишлари сўралади:
+99899 674 02 34
+99876 363 22 38

Ёшлар кичик саноат зонасининг жойлашув чизмаси билан расмда танишиш мумкин. Илова қилинган чизмада Ёшлар кичик саноат зонаси қизил чизиқ билан белгиланган.

 

Термиз туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс