Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Халқ депутатлари туман Кенгашининг йигирма тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари туман Кенгашининг йигирма тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари Термиз туман Кенгашининг йигирма тўртинчи сессиясида вилоят Халқ депутатлари Кенгаши котибият мудири С.Абдураимов иштирок этди. Сессияда туман сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор туман ташкилот ва идоралари раҳбарлари қатнашди.

Сессия кун тартибида депутатлар қуйидаги масалаларни қўриб чиқишди:

- туманда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини мухофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, шунингдек, қишлоқ хўжалигида унумдор ерлардан мақсадли фойдаланиш, талон-тарожликларни олдини олиш юзасидан 2020 йил 12 ойида амалга оширилган ишлар тўғрисида туман прокурори биринчи ўринбосарининг ҳисоботи;

- туманда “Табиий газ, электр энергия назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳасини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида туман ҳокимининг ўринбосари ҳисоботи;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги “2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5863-сон Фармонида берилган топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Экология атроф муҳитни мухофаза қилиш соҳасидаги назорати тўғрисида Экология атроф муҳитни мухофаза қилиш соҳасидаги назорати бўйича туман инспекцияси бошлиғининг ҳисоботи тингланди.

Шунингдек, депутатлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги ПФ-6108-сонли Фармонига асосан тумандаги 21-сонли ва 36-сонли умумтаълим мактабларининг директор лавозимига номзодларни кўриб чиқдилар.

Кун тартибидаги ҳар бир масала юзасидан депутатлар батафсил муҳокама ва савол-жавоблардан сўнг тегишли қарорларни қабул қилишди.

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс