Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
«Қоракўл мактаби» билан ҳамкорликда Сирдарё – Қоракўл мактаб интернатига асос солинди

Бухоро вилоятидаги халқаро математика фанига ихтисослаштирилган «Қоракўл мактаби» билан ҳамкорликда Сирдарё – Қоракўл мактаб интернатига асос солинди.

Бугун мазкур таълим муассасасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

2009 йилда фаолиятини бошлаган «Қоракўл мактаби»да таҳсил олаётган ёш иқтидорлар бугунги кунга қадар турли даражадаги халқаро олимпиадаларда олтин, кумуш ва бронза медалларини кўлга киритиб келмоқдалар. Ана шундай иқтидорлар тарбияланаётган мактабни Сирдарёда ҳам ташкил этиш мақсадида вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев топшириғи билан бир қатор масъуллар 2019 йил Қоракўл мактабига ташриф буюриб, музокаралар олиб борган эди.

Вилоят ҳокимнинг ташаббуси мана бугун ўз самарасини берди. Сирдарё вилоятида дунё ёшлари билан беллаша оладиган яна бир илм маскани Сирдарё – Қоракўл мактаб-интернати фаолият бошлади.

Мактаб интернатида 3 йўналишда ўқувчиларга таълим берилади. Жорий йилда мактабга 500 нафар ўқувчи ҳужжат топширган бўлса, улардан энг салоҳиятли, энг билимли, энг муносиб 240 нафари ўқувчилар сафига қабул қилинган. Муассасада математика, физика, кимё, биология ва инглиз тили фанлари ўта чуқурлаштириб ўргатилади. Ўқув жараёни «Қоракўл мактаби» билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ўқув режалар ва дастурлар бўйича амалга оширилади. 12 нафар бухоролик мутахассислар ўқувчиларга дарс беради. Ҳар бир ўқувчининг ўзлаштириш кўрсаткичи мониторинг қилиниб, индивидуал ишланади.

Таъкидлаш жоизки, мактаб интернетининг қурилиши учун маҳаллий бюджетдан 10 миллиард сўм маблағ ажратилди. Хусусан, замонавий лойиҳа асосида 240 ўринга мўлжалланган икки қаватли ўқув биноси, шунча ўринга мўлжалланган ётоқхона, барча қулайликларга эга спорт зали, ошхона, дарсхоналар ўқувчиларга хизмат қилади. Барча зарур жиҳозлар ўзимизда маҳаллий тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс