Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Термиз туман ҳокимлиги “Facebook ижтимоий тармоғидаги “Халқ назорати” гуруҳида эълон қилинган “Учқизил” маҳалласида яшовчи фуқарога ёрдам кўрсатилмаётганлиги ҳақидаги пост юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

Тасвирда кўрсатилган ҳолат туман ҳокимлиги ва “Учқизил” маҳалла фуқаролар йиғини томонидан ўрганиб чиқилди. Фуқаро Хасанов Хусан турмуш ўртоғи ва уч нафар фарзанди билан Термиз тумани “Учқизил” маҳалласида истиқомат қилиб келади. Хасанов Хусан 3-гуруҳ ногирони, 0,12 сотих томорқаси мавжуд бўлиб, маҳалла фуқаролар йиғинида кам таъминланган оилалар рўйхатида турмайди. Оилани боқимандаликдан чиқариш мақсадида бир қатор ишлар амалга ошириб келинган.

Турмуш ўртоғи туман ҳокимлиги, 3-Сектор ва маҳалла томонидан бандлигини таъминлаш мақсадида ҳудуддаги паррандачилик фермаси, иссиқхона ва бошқа ишларга жойлаштирилган. Лекин, фуқаро ушбу иш ўринларида ишламасдан келмоқда. Фарзанди туман Ободонлаштириш бошқармасига ишга жойлаштирилган ва хозирда ишлаб келмоқда.

Оилага туман ҳокимлиги, 3-Сектор ва бошқа идоралар томонидан доимий ёрдам кўрсатиб келинган. Жумладан, 2018 йилда оиланинг яшаш шароитини яхшилаш мақсадида маиший техника – газ плитаси ажратиб берилган. Аммо, кейинчалик Хасанов Хусан ушбу газ плитани сотиб юбориб, маблағни ўз эхтиёжлари учун сарфлаб юборган. Пандемия вақтида вилоят ИИБ, бошқа идоралар ва “Саховат ва кўмак” туман жамғармаси ҳамда бошқа ҳомийлар томонидан 2020 йил давомида 3 маротаба, 2021 йилда 1 маротаба 12 турдаги озиқ-овқта маҳсулотлари оилага етказиб берилган. Бундан ташқари, 3-Сектор раҳбари томонидан оилага қурилиш қилиш учун ёрдам сифатида “Зил” юк машинасида тупроқ уйига олиб бориб берилган.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс