Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
“ЁШЛАР ДАФТАРИ”ГА КИРИТИЛГАН 116 НАФАРИГА ЕР АЖРАТИЛДИ

“ЁШЛАР ДАФТАРИ”ГА КИРИТИЛГАН 116 НАФАРИГА ЕР АЖРАТИЛДИ

Туманда 18-30 ёшдаги ёшлар сони 19 213 нафарни ташкил этади. Хатлов натижаларига кўра бугунги кунда туманда 3326 нафар ёш “Ёшлар дафтари”га киритилган. “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, мавжуд имкониятларни ишга солган ҳолда ёшларни соҳалар бўйича ишга жойлаштириш ёки банд қилиш режаси тасдиқланган.

Унга кўра 203 нафар ёшларга деҳқончилик қилиш учун ер ажратиш орқали банд қилиш режалаштирилган. Бугунги кунга қадар ушбу режага мувофиқ 116 нафар ёшларга ер майдонлари ажратиб берилди.

Навбатдаги ер ажратиш тадбирлари жорий йил 27 феврал куни “Қўнғирот” ва “Ат-Термизий” маҳаллаларида ўтказилди. Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботир Мардаев ва туман ҳокимининг ўринбосари Санжар Нуриев ҳамда бошқа масъуллар иштирок этди.

“Қўнғирот” маҳалласида истиқомат қилаётган, ишсиз ёшларнинг 10 нафарига маҳалла ҳудудидаги “Дурдона Намуна” ва “Даврон Намуна” фермер хўжаликларидаги унумдор ерлардан ҳар бир ёшга 20 сотихдан, жами 2 гектар ер майдони берилди.

“Ат-Термизий” маҳалласи ёшларининг 11 нафарига эса “Нурмуҳаммад Намуна” фермер хўжалигининг унумдор ерларидан 2,2 гектар ер майдони берилди. Шу қаторда ушбу маҳаллада яшовчи, яқинда Россия давлатидан қайтиб келган Ишқувватов Мансурбекка ҳам 20 сотих ер майдони ажратилиб, унга меҳнат қилиши ва оиласи даромадини таъминлаш учун шароит яратиб берилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботир Мардаев фермер хўжаликлари раҳбарларига ёшларга ер майдонларини экин экишга тайёрлаб бериш ва уларга ҳар томонлама кўмаклашишни, ёшлардан эса ажратилган ерлардан унумли фойдаланган ҳолда бозорбоп озиқ-маҳсулотларини етириштириб, даромадга эга бўлишга астойдил ҳаракат қилиш лозимлигини таъкидлади.

Туманда ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича туман штабида ишлар қизғин олиб борилиб, бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс