Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
"Гуллар ва қушлар байрами" кўрик-танлови ўтказилди
Тадбирлар / 2021-05-13

Ўқувчи-ёшлар ўртасида атроф муҳитга, табиатга ва ҳайвонот оламига меҳр-муҳаббат туйғуларини уйғотиш, табиат ва ҳайвонот дунёси, хусусан, гуллар ҳамда қушларга оид билимларини намойиш этишга имконият яратиш ва улар ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш, иқтидорли ва истеъдодли ўқувчиларни аниқлаш ва уларга ҳар томонлама кўмак бериб, истеъдодларини намоён этишларига шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Экологик партияси Термиз туман бўлими ва туман Халқ таълими билан ҳамкорлигида тумандаги 23-сонли умумтаълим мактабида “Гуллар ва қушлар байрами” кўрик-танлови ўтказилди.

Тадбирда ўқувчилар томонидан гуллар ва қушлар намойиши, табиатни асрашга бағишланган расмлар ва ижодий ишлар кўргазмалари намойиш этилди. 23-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчилари томонидан "Табиат ва инсон" мавзусида очиқ дарслар ташкил этилди.

Тадбир сўнгида концерт томоша дастурлари намойиш этилиб, унда ўқувчилар ўзларининг ижодий чиқишлари билан иштирок этишди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 11 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс