Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
КУБОК УЧУН СТАРТ БЕРИЛДИ
Тадбирлар / 2021-05-17

Аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида уюшмаган ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар ўртасида спортнинг футбол ва шахмат тури бўйича Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилоят бошқармаси бошлиғининг "Бошқарма бошлиғи кубоги" спорт мусобақалари ўтказилмоқда.

Бугун, Термиз туманида мазкур мусобақаларга старт берилди. Спортнинг футбол тури бўйича 4-Сектор ҳудудида жойлашган маҳаллалар ўзаро беллашишди ва муросасиз кечган бахсларда "Наврўз" маҳалласи ёшлари биринчиликни қўлга киритди.

Жорий йилнинг 19 май куни 1, 2, 3-Секторлар ҳудудидаги маҳаллалар ўртасида сектор биринчилиги учун ўйинлар ўтказилади. Туман биринчилиги 20 май куни туман марказида жойлашган "Марварид" дам олиш маскани ўйингоҳида бўлиб ўтади. Шахмат бўйича мусобақаларга эса 19 май куни старт берилади.

Туманимиз ёшларини "Бошқарма бошлиғи кубоги" спорт мусобақаларида фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз.

 

Термиз туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 8 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс