Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
"Отам-онам ва мен" спорт тадбирлари ўтказилди
Тадбирлар / 2021-03-02

"Отам-онам ва мен" спорт тадбирлари ўтказилди

Туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда туман Мактабгача таълим бўлими билан ҳамкорликда тумандаги 1-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотида "Отам-онам ва мен" шиори остида оилавий спорт мусобақалари ўтказилди.

Болаларни спортга қизиқишини орттириш, оилаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ўтказилган мусобақаларда ота-оналар фаол иштирок этишди.

Ўтказилган тадбирлар болаларга бир олам қувонч бағишлади ва уларнинг қалбида оилавий спорт билан шуғулланишга меҳр уйғотди.

Келгусида шу каби тадбирларни туман миқёсида ташкил этиш мақсад қилинган.

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс