Жорий йил 13 март куни ижтимоий тармоқларда Термиз тумани “Орол” маҳалласидаги ички йўллар таъмирталаблиги хусусида материал эълон қилинди. Мазкур танқидий материал юзасидан қуйидагилар маълум қилинади:
Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашининг 2022 йил 14 октябрдаги VI-60-227-8-0-К/22-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 майдаги ПҚ-249-сонли қарорига асосан Сурхондарё вилоятидаги ички йўлларда халқаро молиявий институтлар маблағлари ҳисобидан бетон қопламали йўлларни қуриш ишларининг манзилли рўйхати тасдиқланган.
Мазкур рўйхатга асосан Термиз туманининг “Орол” ва “Халқобод” маҳаллаларидаги жами 14,8 км ички йўлларда бетон қопламаси ётқизиш ишлари белгиланган. Хусусан мурожаатда келтирилган Махтумқули кўчасидаги 1,5 км ички йўллар ҳам бетон қопламаси билан таъмирланиши режалаштирилан. Ишлар халқаро молиявий институтлар маблағлари ажратилиб, лойиҳа молиялаштирилгандан сўнг бошланади.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024