Термиз тумани ҳокимлиги мажлислар катта залида туман ҳокими Шухрат Назаров раҳбарлигида маҳаллалар “бешлиги” фаолияти, мавжуд криминоген вазият, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Унда сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман Ички ишлар бўлими мутасаддилари, профилактика инспекторлари, алоқадар ташкилот ва корхоналар раҳбарлари ҳамда маҳалла тизими ходимлари иштирок этишди. Муҳокамада масъулларнинг кун тартибидаги масалалар юзасидан ахборотлари тингланди. Айрим йўналишлар ва соҳаларда ишлар талаб даражасида эмаслиги танқид қилинди. Хато ва камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб берилди.
Шунингдек, масъулларга туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, айниқса, ёшлар ва аёллар билан тизимли ишлаш мақсадида “фуқаробай”, “оилабай” ва “хонадонбай” ишлашни жадаллаштириш топширилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024