Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманида давлат хизматчилари тиббий кўрикдан ўтказилмоқда

Бугун Термиз тумани ҳокимлиги ходимлари туман тиббиёт бирлашмасининг малакали мутахассислари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Таъкидлаш лозимки, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунда давлат фуқаролик хизматчисига тиббий хизмат кўрсатиш ижтимоий ҳимоя чораси сифатида кафолатланган.

Тиббий кўрик жараёнида шифокорлар томонидан ходимлар соғлигининг барқарорлиги кўздан кечирилиб, тиббий таҳлиллар ва юзма-юз мулоқотлар асосида уларга зарур тиббий маслаҳат ва тавсиялар берилди.

Мазкур тиббий кўрик давлат хизматида ишлаётган, ўз вақтида соғлигини текширишга вақт топа олмаётган ходимлари учун айни муддо бўлди. Шу билан бирга улардаги баъзи касалликларнинг барвақт аниқланиб, ўз вақтида олди олинишига ҳам эришилади.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 62 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс