Термиз туман Ички ишлар бўлимида Ўзбекистон Республикасининг жорий йил 27 сентябрдаги “Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти юзасидан давра суҳбати ўтказилди.
Термиз туман прокурори Акмал Халиқов, Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси Одил Бегимқулов, Ички ишлар бўлими ходимлари иштирок этган давра суҳбатида кейинги йилларда мамлакатимизда адолатни қарор топтириш мақсадида, суд-ҳуқуқ соҳасини тубдан ислоҳ этишга доир кенг кўламли ҳуқуқий тадбирлар амалга оширилаётгани таъкидланди.
Шунингдек, очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбирда миллий қонунчилигимизга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳамда мазкур қонун билан суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш механизмини янада такомиллаштирилиши ҳақида батафсил маълумот берилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025