Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
"Зулфия” номидаги Давлат мукофотининг Термиз тумани саралаш босқичи бўлиб ўтди

Бугун Термиз туманидаги 13-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Зулфия” номидаги давлат мукофотининг туман босқичи ўтказилди. Танловда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган 26 нафар қизлар еттита йўналишда ўз маҳоратларини намойиш этишди.

Тадбирни Термиз тумани ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Маърифат Расулова очиб берди ва иштирокчиларга омад тилади.

Танлов комиссия аъзолари ҳар бир иштирокчи қизларнинг чиқишлари, тайёрлаб келган ижодий ишлари, эришган ютуқ ва қўлга киритган ғалабларини одилона баҳолаб боришди.

Якунида ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиғи ва эсталик совғалари билан тақдирланишиб, вилоят босқичида иштирок этиши йўлланмаси топширилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс