Термиз тумани ҳокимлигида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини ривожлантириш, турли юқумли ва генетик касаликларнинг олдини олишга бағишланган семинар ташкил этилди.
Республика Эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази ходимлари иштирокида ташкил этилган тадбирда марказ мутахассислари томонидан соғлом турмуш тарзини режалаштириш, қандли диабет ва семиришнинг олдини олиш бўйича тушунча ва маълумотлар бериб ўтилди.
Шунингдек, семинар давомида қандли диабет касалиги профилактикасига бағишланган кўрик ташкил этилиб, иштирокчиларнинг қондаги қанд таҳлили ўтказилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025