Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда Термиз туманидаги ҳарбий қисмларнинг бирида “Биз Ватан посбони – умид ниҳолларимиз!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Давра суҳбатида ўз умрини эл-юрт хизматига бахшида этган, ҳалол меҳнати билан жамиятда обрў-эътибор қозонган нуронийлар ҳамда ҳарбий иштирок этишди.
Тадбирда сўз олган нуронийлар ўз фаолиятларида эсда қоларли воқеаларни ёдга олиб, бугунги кунда ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар ва шарт-шароитларга ҳавас билан қарашларини таъкидлаб ўтишди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025