Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Тиббиётдаги ислоҳотлар - инсон қадри учун!

Мамлакатимизда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш, жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга катта эътибор қаратилмоқда. Марказлардан тортиб, чекка ҳудудларгача бўлган манзилда сайёр тиббий кўриклар ўтказилмоқда.

Бундай тиббий кўрикларда марказий тиббиёт муассасаларининг малакали шифокорлари иштирок этиши, аҳолига малакали ва кафолатган тиббиётни янада яқинлаштирилмоқда.

Хусусан, бугун Термиз тумани 70-сонли оилавий поликлиникада “Тиббиётдаги ислоҳотлар-инсон қадри учун!” шиори остида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди.

Туман, вилоят ва республика тиббиёт муассасаларида фаолият олиб бораётган малакали мутахассислар томонидан аҳолининг турли қатламлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, ташхис натижаларига кўра тегишли маслаҳатлар берилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс