Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Матбуот анжумани: Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш борасида туманда амалга оширилаётган ишлар ахбороти

Термиз туман Адлия бўлими, алоқадор ташкилотлар ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари, блогерлар иштирокида "Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш борасида туманда амалга оширилаётган ишлар" мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Медиа тадбирда туман Адлия бўлими бошлиғи Баҳодир Ашуров иштирок этиб, бу борада амалга оширилаётган ишлар, Адлия органлари томонидан очиқлик ва шаффофлик таъминлаш ҳамда блогерлар билан иқтисодий-ижтимоий ютуқларни кенг тарғиб юзасидан йўлга қўйилган ҳамкорлик хусусида ахборот бериб ўтди.

Шунингдек, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш энг муҳим шартлардан бири эканлигини, ёшларнинг ҳуқуқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи омилларга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш, ҳар-бир фуқароларимиздан қонунларга ва одоб-ахлоқ қоидаларига ҳурмат, миллий қадриятларга садоқат, ҳуқуқий саводхонликни ва ҳуқуқий билимларини ошириш, ҳар қандай ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда барча масъул эканлиги ҳақида ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Матбуот анжумани иштирокчиларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланди, ўртага ташланган саволларга масъуллар томонидан батафсил жавоблар берилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 10 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс