Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Очиқ мулоқот: Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар сарҳисоби

Бугун Термиз тумани ҳокими Шуҳрат Назаров иштирокида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар сарҳисоби юзасидан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Учрашувда туман фаоллари, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, ташкилот ва идоралар раҳбарлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Тадбирнинг асосий мақсади — аҳолининг мурожаатлари, муаммолари ва таклифларини тинглаш, уларнинг ҳал этилиши бўйича амалга оширилаётган ишларни сарҳисоб қилиш ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб олишдир.

Мулоқот давомида бир қатор муҳим масалалар, жумладан:

- ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш,

- аҳоли бандлигини таъминлаш,

- ёшлар ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш,

- маҳаллий тадбиркорларни рағбатлантириш,

- соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасидаги долзарб муаммолар муҳокама қилинди.

Туман раҳбари аҳоли мурожаатларини кўриб чиқиш ва уларни ҳал қилиш борасида туман ҳокимлиги томонидан олиб борилаётган ишларга алоҳида тўхталди. Шу билан бирга, муаммоларни ҳал этишда фуқаролар фаоллиги ва давлат идоралари билан самарали ҳамкорлик қилиш муҳим экани таъкидланди.

Очиқ мулоқот давомида қатнашчилар саволларига жавоб олиш ҳамда фикр ва таклифларини баён этиш имкониятига эга бўлди. Ташкилот ва идоралар раҳбарларига муаммоларни жойида ҳал қилиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Тадбир якунида туман раҳбари аҳолининг ишончи ва қўллаб-қувватлови келгусидаги ишларни самарали ташкил этишда кучли рағбат эканини қайд этди ва бундай очиқ мулоқотлар мунтазам равишда ўтказилишини таъкидлади.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 12 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс