Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманида фаолият юритаётган барча корхона ва ташкилотлар раҳбарлари диққатига!

Термиз тумани статистика бўлими туманда фаолият юритаётган барча корхона ва ташкилотлар раҳбарларидан 2024 йил якуни учун қуйидаги статистик ҳисоботларни топширишларини сўрайди:

- ташкилий-ҳуқуқий шакли жамоат бирлашмаси, жамоат фонди, муассаса, уюшма (иттифоқ) бўлган нодавлат нотижорат ташкилотлар, халқаро ва чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхона ва филиаллари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари 2024 йил якуни учун тақдим этиладиган 1-ННТ шакли (йиллик) статистик ҳисоботини 2025 йил 4 мартдан кечиктирмай;

- юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари (кичик корхона ва микрофирмалар, хусусий уй-жой эгалари ширкатлари, жамоат бирлашмалари, ижтимоий фондлар, нодавлат муассасалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан ташқари) 1-меҳнат шакли (йиллик) статистика ҳисоботини 2025 йил 1 февралдан кечиктирмай;

- кичик корхона ва микрофирмалар (чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги корхоналардан ташқари) 1-КБ шакли (йиллик) статистика ҳисоботини 2025 йил 10 мартдан кечиктирмай;

- фермер хўжаликлари 1-ФХ шакли (йиллик) статистика ҳисоботини 2025 йил 10 мартдан кечиктирмай;

- нотижорат ташкилотлар (жамоат бирлашмалари, ижтимоий фондлар, нодавлат муассасалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг умумтаълим муассасаларидан ташқари), туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимларининг умумтаълим муассасалари 1-Нотижорат шакли (йиллик) йиғма ҳисоботини 2025 йил 14 мартдан кечиктирмай статистика органларига электрон шаклда тақдим этишлари шарт.

Юқорида қайд этилган чораклик ҳисоботларни my.stat.uz сайтидан шахсий кабинет орқали ёки Эстат-4.0 иловасидан электрон шаклда тақдим этиш мумкин.

Эслатма: Статистика ҳисоботларини ўз вақтида тақдим этмаслик ёки нотўғри тақдим этишга Ўзбекистон Республикасининг "Расмий статистика тўғрисида"ги Қонуни 40-моддаси ҳамда "Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекс"ининг 215-моддасига асосан маъмурий жавобгарлик белгиланган.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 10 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс