Жорий йил 9 феврал куни ижтимоий тармоқларда эълон қилинган туманнинг “Гулистон” маҳалласи Гулистон-Солиобод кўчасидаги ички йўлнинг таъмирталаблиги тўғрисидаги мурожаатга нисбатан туман ҳокимлигининг мазкур кўчани ҳомийларни жалб қилган ҳолда шағал-тупроқ қопламаси билан таъмирлаб берилиши бўйича расмий муносабати эълон қилинган эди.
Куни-кеча туман ҳокимлиги ўз вадасининг устидан чиқиб, режадан олдинроқ “Гулистон” маҳалласи Гулистон-Солиобод кўчаси ҳамда Олтиариқ кўчаларида туман ҳокимлиги ташаббуси билан туман ободонлаштириш бошқармаси, туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ҳамда ҳомий ташкилотларни жалб қилган ҳолда 1 километрдан ортиқ масофадаги тупроқ йўллар тошланди ва таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Ички йўлларни таъмирлаш бўйича ташкил этилган ҳашарга 6 та юк машинаси ва 2 та махсус техника жалб қилинди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025