"Парвозлар" жамоаси совриндорлар қаторида

Сурхондарё вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси тассаруфидаги барча профессионал таълим муассасалари ўқувчи-ёшлари ўртасида "Ёш қутқарувчи" ҳарбий спорт мусобакасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада Термиз тумани касб-ҳунар мактабининг "Парвозлар" жамоаси ҳам иштирок этиб, фахрли иккинчи ўринни қўлга киритди. Мусобақа совриндорлари ташкилотларчилар томонидан фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирланишди.

Термиз тумани касб-ҳунар мактаби ўқувчилари бугун таълим муассасасида муносиб кутиб олиниб, мактаб маъмурияти томонидан совғалар билан тақдирланди ва рағбатлантирилди.

 

Термиз туман ҳокимлиги Ахборот хизмати