Ёш билимдонлар ўзаро беллашишди

Термиз туман ҳокимлиги, туман халқ таълими бўлими ҳамда Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан Термиз тумани "Марварид" дам олиш масканида туман ёшлари учун "Заковот" интеллектуал ўйинларининг туман босқичи 1-даврасига старт берилди.

Интеллектуал ўйинларнинг 1-даврасида 7 та умумтаълим мактаблари жамоалари билимдонлик борасида ўзаро куч синашишди. Тадбирда 50 дан ортиқ ёшлар фаол иштирок этишиб, ўз билимларини синовдан ўтказишди.

Муросасиз ўтган бахслар натижасига кўра тумандаги 5-сонли умумтаълим мактаби жамоаси ғолибликни қўлга киритиб, кейинги давра ўйинлари учун йўлланмани қўлга киритди.

 

Термиз туман ҳокимлиги Ахборот хизмати