"Гулбаҳор" маҳалласида янги оилавий боғча иш бошлади

Термиз тумани “Гулбаҳор” маҳалласида “Байрам” номли 75-сонли нодавлат оилавий мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади.

Мазкур мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросимида маҳалла фаолари, фахрийлар иштирок этишиб, бу ерда болажонларга яратилган шарт-шароитлар билан танишишди. Оилавий боғча маҳалладаги 25 нафар жажжи ўғил-қизларини ўз бағрига олди.