Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича 7/24 иш режимидаги Штаб ўз фаолиятини бошлади

Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, фавқулодда ҳолатлар ва муаммолар юзага келганда тезкорлик билан бартараф этиш ишларини мувофиқлаштириб бориш мақсадида Термиз тумани ҳокимлиги ҳузурида 7/24 режимида ишловчи Штаб фаолияти йўлга қўйилди.

Куни-кеча туман Штабининг йиғилиши ўтказилиб, ташкилий масалалар, алоқадор масъул ташкилотларнинг штабдаги вазифалари муҳокама қилинди ва чора-тадбирлар белгилаб олинди. Туманимиз аҳолисидан жойлардаги мавжуд муаммолар ҳамда фавқулодда ҳолатлар юзасидан туман штабига мурожаат қилишларини сўраймиз.

Туман штаби ва алоқадор масъуллар билан боғланиш учун телефон рақамлари қўшимча эълон қилинади.