Ўқувчилар ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйини ташкил этилди

Ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш мақсадида «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказиб келинмоқда.

Термиз туманидаги 22-сонли умумтаълим мактабида «Заковат» интеллектуал ўйинининг “Миллий Гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси кубоги” саралаш босқичи бўлиб ўтди.

Мусобақада мактабнинг юқори синф ўқувчиларидан иборат жамоалар иштирок этишди. Қизиқарли ва баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтган мусобақада мактабнинг 10-синф ўқувчилари ғолиб бўлишди.

Тадбир якунида ғолиб жамоалар ташкилотчиларнинг ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.