“Эзгулик – шиоримиз, маърифат – қуролимиз!” шиори остида тарғибот тадбири бўлиб ўтди

Бугун Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтида Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё бўлими ҳамда алоқадор ташкилотлар ҳамкорлигида “Эзгулик – шиоримиз, маърифат – қуролимиз!” шиори остидаги маънавий-маърифий, тарғибот тадбири  бўлиб ўтди.

Тадбирда элимиз ардоғидаги санъаткорлар, маърифат тарғиботчилари, олийгоҳ ўқитувчи ва талабалари иштирок этишди.

Ижодий учрашувда иштирокчилар санъаткорлар билан дилдан суҳбатлашишди, кўй-қўшиқлар ижро этилиб, рақсларга тушишди.