Таълим муассасаларида мушоира кечалари ташкил этилмоқда
Ўқувчи ёшларнинг китоб мутолааси, бадиий адабиётга бўлган муҳаббатини ошириш мақсадида таълим муассасаларида турли адабий тадбирлар мушоира ва шеърхонлик кечалари ўтказилиб келинмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири туманидаги 3-29-сонли умумтаълим мактабларида ўтказилди.
“Адабиётга эътибор-маънавиятга, келажакка эътибор" шиори остида ўтказилган мушоира кечасида ўқувчилар шеър, ғазал, рубоийларни ёддан айтиб бериш бўйича ўзаро баҳс олиб боришди.
Тадбир давомида энг кўп шеър ёдлаган ўқувчилар ташкилотчилар томонидан рағбатлантирилди.