Давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги “Сиёсий-маърифат соати” ўтказилди

Ҳар ҳафта жума куни Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Давлат фуқаролик хизматчилари учун сиёсий маърифат соати ташкил этилмоқда.

Бугунги “Сиёсий-маърифат соати”ни ҳам Термиз тумани ҳокимлигининг аппарат ходимлари, ташкилот ва муассаса раҳбарлари онлайн қузатиб боришди.

Онлайн ўқувда спикерлар қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтишди:

Алишер Навоийнинг давлат ва жамият бошқаруви соҳасидаги ислоҳотлари;

Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари;

Ҳуқуқий саводхонлик (ҳафта давомида қабул қилинган  норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти).

Шунингдек, ўқув соатида Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам маълумот берилди.