ТАЙИНЛОВ

Термиз тумани ҳокимига янги биринчи ўринбосар тайинланди

Бўриев Акмал Авазович Термиз тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бўриев Акмал Авазович 1981 йил Бойсун туманида туғилган. 2003 йилда Тошкент Ахборот технологиялар университетини тамомланган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – менежмент.

2020 йилдан буён Сариосиё тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Шу кунга қадар Термиз тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган Қаландаров Шухрат Искандарович Сариосиё тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.