Термиз тумани вакили республика олимпиадасида фахрли ўринни эгаллаб, гранд ютди

Термиз тумани “Гулбаҳор” маҳалласида яшовчи Отабек Ўролов тарих фанидан ўтказилган республика олимпиадасида иштирок этиб, фахрли 2-ўринни қўлга киритди ҳамда олий таълим муассасасига ўқиш бўйича гранд соҳибига айланди.

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида республика олимпиадаси совриндори бўлган Отабек Ўроловга 2 400 000 сўм миқдорида пул мукофоти ҳамда олий таълим муассасасига гранд асосида ўқишга қабул қилиш бўйича сертифакат топширилди.

Термиз тумани ҳокимлиги эришилган натижа билан Отабек Ўролов ва унинг ота-онасини табриклаб, келгусидаги ўқишларига муваффақиятлар тилайди.