“Ёш гвардиячилар” ҳарбий спорт мусобақалари ўтказилди

Сурхондарё вилояти қўриқлаш бошқармаси режасига асосан Миллий гвардия ҳамда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамкорликда тумандаги 4-сонли умумтаълим мактабида “Ёш гвардиячилар” ҳарбий спорт мусобақаси ўтказилди. Унда тумандаги 5-сонли умумтаълим мактабининг "Ватанпарварлар", 12-мактабнинг "Жануб сарҳадлари" ҳамда 16-сонли ИДИУМнинг "Сарҳад" жамоалари иштирок этишди.

Мусобақада ўқувчи-ёшлар камондан ўқ отиш, югуриш, сафда юриш ва бошқа бир қатор шартларда ўз маҳоратларини синовдан ўтказишди.

Ўқувчи-ёшларни Ватанга муҳаббат, ҳарбий бурчга садоқат руҳида тарбиялаш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида ташкил этилган ҳарбий спорт мусобақасида 16-сонли ИДИУМнинг "Сарҳад" жамоаси I-ўринни эгаллади.

Якунда ғолиб ва совриндорларга мусобақа кубоги ҳамда эсдалик совғалари топширилди.