Термиз туманида 9-синф битирувчилари иштирокида “Касблар фестивали” ўтказилди

Термиз туманидаги касб-ҳунар мактабида умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари иштирокида “Очиқ эшиклар куни” доирасида “Касблар фестивали” ўтказилди.

Сурхондарё вилояти Олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган ушбу тадбирдан кўзланган мақсад умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини 2023-2024-ўқув йили қабул жараёнларига фаол жалб қилишдан иборат.

Фестивалда касб-ҳунар мактаби ўқувчилари томонидан яратилган ижодий ишлар, ихтисослик ва касблар бўйича кўргазмалар ташкил этилиб, ўқувчи-ёшларни касбга йўналтириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.