Термиз туманида 35 нафар хотин-қизларга сертификатлар топширилди
Давлатимиз раҳбарининг “Хотин-қизлар бандлигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан тикувчиликни ривожлантириш орқали хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида Термиз туманидаги “Аёллар дафтарига”га киритилган 35 нафар ишсиз хотин-қизлар танлаб олиниб, ўқув курсларига тавсия этилган эди.
Туман ҳокимлигида ўтказилган тадбирда ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган хотин-қизларга сертификатлар топширилди.