Навбатдаги сайёр қабул "Бунёдкор" маҳалласида ўтказилди

Туман ҳокимининг иш режасига мувофиқ, навбатдаги сайёр қабул туманнинг 1-сектор ҳудудидаги “Бунёдкор” маҳалласида ўтказилди.

Туман ҳокими Шухрат Назаров ва мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида маҳалла аҳолисининг ичимлик суви, электр энергия ва газ таъминоти, уй-жой, йўл таъмири ҳамда моддий ёрдам ажратиш масалаларига оид мурожаатлари тингланди.

Қабул давомида 8 нафар фуқароларнинг мурожаатларидан тўртасига шу ернинг ўзида ечим топилган бўлса, иккита мурожаатга тушунтириш берилди, иккита мурожаат ижрога йўналтирилди.

Маълумот ўрнида “Бунёдкор” маҳалласида бугунги кунда 2596 нафар фуқаролар истиқомат қилишади.