Навбатдаги "Оталар йиғилиши" ўтказилди
Термиз туманидаги 1-сектор ҳудудидаги 10-сонли умумтаълим мактабида туман ҳокими Шухрат Назаров иштирокида "Оталар йиғилиши" ўтказилди.
Сектор раҳбари иштирокида ўтказилган мазкур йиғилишда мактаб ўқувчиларининг ота-оналари, устоз-мураббийлари иштирок этишиб, ёш авлоднинг таълим-тарбиясида оиладаги муҳитнинг аҳамияти, оталарнинг фарзанд олдидаги масъулияти ҳақида ўзаро суҳбатлашишди.
Шунингдек, йиғилиш давомида ўқувчиларнинг таълим-тарбияси, фанларни ўзлаштириши, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни касбга йўналтириш борасида фикр-мулоҳаза юритилди.
Шу билан бирга ўқитувчиларнинг ҳам таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, уларга тегишли кўрсатмалар берилди.