Конституция - бахтимиз пойдевори

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллиги муносабати билан туманимиздаги таълим муассасаларида кўплаб маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири тумандаги 13-сонли умумтаълим мактабида «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилди.

Ўқувчи-ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, бош қомусимиз - Конституциясининг мазмун-моҳиятини пухта ўрганиш мақсадида ташкил этилган мазкур мусобақа қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлди.

Тадбир давомида фаол иштирок этган ўқувчиларга ташкилотчилар томонидан тақдирланишди.