Сектор раҳбарлари томонидан маҳаллалар ва ижтимоий соҳа объектлари фаолияти ўрганилмоқда
Вилоят ҳокими топшириғига асосан, Термиз туманидаги маҳаллалар ва ижтимоий соҳа объектларидаги муаммо ва камчиликлар сектор раҳбарлари томонидан тизимли равишда ўрганилмоқда.
Бугун Термиз тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Шухрат Назаров тумандаги “Муҳиддин Эштемиров” ва «Мустақиллик» маҳаллалари ҳамда ҳудуддаги 19-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, бу ердаги шарт-шароитлар, мавжуд муаммоларни ўрганди.
Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга топшириқ ва вазифаларлар белгилаб берилди.