Гандбол спорт тури бўйича Термиз тумани босқичи ўтказилди
Ёшларни спортга кенг жалб қилиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида турли спорт мусобақалари ташкил этилмоқда. Ана шундай спорт тадбирлардан бири Термиз туманидаги 3-сонли умумтаълим мактабида гандбол спорт тури бўйича 2010-2011 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида туман биринчилиги ўтказилди.
Мазкур мусобақада тумандаги таълим муассасаларининг юзга яқин ўқувчи-ёшлари иштирок этишди.
Қизиқарли кечган мусобақа натижаларига кўра, биринчи ўринни Термиз тумани спорт мактаби жамоаси, иккинчи ўринни 10-сонли умумтаълим мактаби жамоаси ҳамда фахрли учинчи ўрин 3-сонли мактаби жамоалари қўлга киритишди.