Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла: “Қуёшли юрт” маҳалласи

Хабарингиз бор, айни кунларда туманнинг 5 та маҳалласида “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” мезонлари асосида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, туманнинг 2-сектор ҳудудидаги “Қуёшли юрт” маҳалласини ободонлаштириш, кўчаларни тартибга келтириш, ички йўлларни таъмирлаш, тошлаш ишлари давом этмоқда.

Бугун ҳам маҳалланинг Қўшчинор кўчасидаги 1 километр тупроқ йўли махсус техникалар ёрдамида текисланиб, тошлаш ва кенгайтириш ишлари амалга оширилмоқда.

Шунингдек, маҳалланинг Боғ йўли кўчасининг 505 метр қисмига ҳам тош тўкилиб, текислаш ва кенгайтириш ишлари давом этмоқда.