Куни-кеча Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалида талаба ҳамда уюшмаган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида “Миллий ўйинлар – саломатлик гарови” шиори остида "Директор кубоги" учун “Миллий таомлар ва миллий ўйинлар” фестивали ўтказилди.
Фестивалда таълим муассасаси талабалари билан Термиз туманида жойлашган “Янгиобод”, “Нурафшон”, “Янгиер”, “Орол”, “Халқабод”, “Ат-Термизий”, “Қўнғирот” маҳалла фуқаролар йиғинларидан 100 дан ортиқ уюшмаган ёшлар иштирок этишди.
Қизғин ва муросасиз кечган танловларда ғолиб ва совриндорлар филиал раҳбариятининг диплом ва эсталик совғалари билан тақдирланишди.