Вилоят ҳокими Термиз туманига ташриф буюрди
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ҳудудларга ташрифидан сўнг куннинг иккинчи ярмида Термиз туманида “Янги Ўзбекистон” массиви ва “Янги Ўзбекистон” боғи қурилиши билан танишди.
Хусусан, кўп қаватли турар жойлар, амфитеатр, музей ва бошқа объектлар қурилиши тақдимот қилиниб, масъуллар, қурилиш компанияларининг ахборотлари тингланди.
Вилоят раҳбари қурилиш нормаларига қатъий риоя қилган ҳолда маҳаллий қурилиш материаллардан фойдаланиш ва хонадонларнинг таннархини тушириш лозимлигини таъкидлади.